Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тили – ўзлик тимсоли
Тил - миллат бойлиги Она тили – ўзлик тимсоли

Тил – миллат тимсоли, маданий ва маънавий бойлиги. Тил орқали ҳиссиётларимизни етказиб берамиз, алоқа қиламиз. Биз севиб ўқиган асарлар, намойиш қилган кинолару, эшитган қўшиқларимиз айнан тил орқали “дунёга келади”.

22.10.2021

Тил – миллат кўзгусидир Она тили – ўзлик тимсоли

1989 йилнинг 21 октябрь куни Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра ўзбек тилига – давлат тили мақоми берилди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири эди.

21.10.2021

Андижонда “Тил, тараққиёт ва маънавият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Она тили – ўзлик тимсоли

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, ана шу кун муносабати билан Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш маркази Андижон вилоят бўлими ходимлари билан хамкорликда “Тил, тараққиёт ва маънавият” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

21.10.2021

Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим Она тили – ўзлик тимсоли

Тил - муомала, сўзлашув ва алоқа воситаси бўлиши билан бирга миллат қиёфасини белгиловчи бебаҳо неъматдир. Шундай экан, халқни халқ, миллатни миллат даражасига кўтарадиган унинг она тили ҳисобланади.

21.10.2021

“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди Она тили – ўзлик тимсоли

“Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан

21.10.2021

Наманганда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди Она тили – ўзлик тимсоли

Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур қонуннинг қабул қилинганлигига 32 йил тўлишини эътироф этиш лозим.

21.10.2021

Она тилим, ўзингсан буюк Она тили – ўзлик тимсоли

Тошкент вилояти божхона бошқармасида “21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан, “Она тилим, ўзингсан буюк” мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

21.10.2021

Давлат тили - фахримиз, ғуруримиз Она тили – ўзлик тимсоли

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 21 октябрь "Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

21.10.2021

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун Она тили – ўзлик тимсоли

Дунё халқлари ва миллатларининг маданий ўзаги ва асосий мулоқот манбаи бу уларнинг миллий тили ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир тилнинг сақланиши ҳамда ёш авлодга етказилиши, халқ тараққиёти ва унинг келажагини белгилайди.

21.10.2021

Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти музейида бўлишди Она тили – ўзлик тимсоли

Жорий йил 21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикаси “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига кўра, кенг миқёсда байрам сифатида нишонлаш белгиланганлиги туфайли, Давлат божхона хизмати органлари томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

21.10.2021

Миллий кинология маркази ёшлари ва тингловчилар Адиблар хиёбонида бўлишди Она тили – ўзлик тимсоли

21 октябрда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши ва бу санани Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари ҳамда тингловчилар ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти, ижоди билан таништириш мақсадида Адиблар хиёбонида тадбир ташкил этилди.

21.10.2021

Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир Она тили – ўзлик тимсоли

Она тили – ҳар бир миллатнинг кўркидир. Уни асраш ва ривожлантириш – миллатнинг янада юксалишига хизмат қилади. Зеро, сувсиз дарё бўлмаганидек, тилсиз миллат ҳам вужудга келмайди ва тил ўша миллат билан яшайди ҳамда бардавом бўлади.

21.10.2021

Тил – миллат келажаги Она тили – ўзлик тимсоли

Ўзбек тилимиз бизга аждодлар қони ва руҳи билан сингиб кетган. Онамиз алласини шу тилда эшитиб ором олганимиз бежис эмас, албатта.

16.10.2021

Ўзбек тилида иш юритишни барча ходимлар мукаммал билиши зарур Она тили – ўзлик тимсоли

Ўзбек тилини ва ўзбек тилида иш юритишни янада ривожлантириш унинг мавқеини кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари имзоланди.

5.12.2020

Она тилимизни эъзозлайлик Она тили – ўзлик тимсоли

Тил – миллатнинг шаъни, ифтихори. Қадим-қадимдан не-не аждодларимиз эъзозлаб, эҳтиром кўрсатиб келган она тилимизнинг қадрига етишни ҳар биримиз ўзимизнинг масъулиятли бурчимиз деб билишимиз керак. Ҳар йили 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилган кун байрам сифатида нишонланади.

16.11.2020

Тил бу – ўзлигимиз демакдир Она тили – ўзлик тимсоли

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва ушбу сана кенг миқёсда нишонланиши чин маънода она тилимизга бўлган ҳурмат ва эътибор тобора юқори эканлигини исботлайди. Айниқса, сўнгги йилларда унинг бой хазинасини қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

21.10.2020

Тил - миллат бойлигидир Она тили – ўзлик тимсоли

Бизга маълумки, тил ҳар бир миллат ва давлатнинг асосий фахр-ифтихор ва хазина манбаи бўлиб келган. Тарихда бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Миллат тили ўз урф одат ва маданиятларини акс эттиради ва кишида ўша миллатга хос бўлган одатлар шаклланади, яъни тилда миллат руҳи яшайди.

21.10.2020

Тил - фахримиз ва маънавий бойлигимиздир! Она тили – ўзлик тимсоли

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони давлат тилини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг мантиқий давоми бўлди дейиш мумкин.

21.10.2020

Қадринг доимо баланд бўлсин – она тилим Она тили – ўзлик тимсоли

Тил - муомала, сўзлашув ва алоқа воситаси бўлиши билан бирга миллат қиёфасини белгиловчи бебаҳо неъматдир. Шундай экан, халқни халқ, миллатни миллат даражасига кўтарадиган унинг она тили хисобланади. Тилга эътибор – элга эътибордир.

21.10.2020

Она тилим – Онажоним меҳри бу! Она тили – ўзлик тимсоли

1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинишига ва Қомусимизга алоҳида модда билан давлат тили сифатида белгиланганлигини шахсан ўзим талабалик давримда гувоҳ бўлганимни яхши таассуротлар билан эслайман.

21.10.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг