Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилим, ўзингсан буюк
9930
Тошкент вилояти божхона бошқармасида “21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан, “Она тилим, ўзингсан буюк” мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Она тилим, ўзингсан буюк

Тадбирда, Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, тарих фанлар номзоди, доцент Саодат Сулайманова, aилология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдурахмон Пиримқулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси раҳбари Раджапов Шуҳрат ҳамда Нурафшон шаҳридаги 9-сонли ўрта мактаб ўқувчилари  ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар томонидан, ўзбек тилини тобора ривожлантириш, уни янада чуқурроқ ўрганиш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирларини ташкил этишдан мақсад, она тилимизнинг бой маънавий мероси эканлиги, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингиши, аждодларимиздан қолган ушбу бебаҳо меросни келгуси авлодларга ҳам ўз ҳолича етказиш зарурлиги ходимларга тушунтирилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, "Ўзбек тили кунини нишонлаш тўғрисида"ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 апрелда имзоланган, илгари норасмий байрам куни деб ҳисобланган энди расман тан олинди. Унинг расмий байрам сифатида эътироф этилиши ҳам халқимиз қалбида алоҳида иштиёқ уйғотди.

 

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг