Жорий йилнинг 29-30 июль кунлари Термиз шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан футбол бўйича Давлат божхона қўмитаси Раиси Кубоги мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
1.08.2022
Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда, ҳарбий полигонларда яратилган ўзига хос ва ноёб имкониятлардан барча куч ҳамда тизимлари биргаликда самарали, шунингдек оқилона фойдаланишни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган эди.
4.06.2022
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ўртасидаги “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги бўлинмаларнинг жанговар шайлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш” бўйича ишлаб чиқилган режага асосан жорий йил 26-27 май кунлари Хоразм вилояти божхона бошқармасининг "Дўстлик" ва "Шовот" чегара божхона постларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
31.05.2022
Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ўртасидаги “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги бўлинмаларнинг жанговар шайлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш” бўйича ишлаб чиқилган режага асосан жорий йил 23-24 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси "Даут-ата" ва "Қоракалпоғистон" чегара божхона постларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
31.05.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 17 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат божхона хизмати органларига бириктирилган мактабларда божхона иши йўналишида таълим ва тарбия ишларини ташкил этиш, ёшларни божхона соҳасига қизиқишини ошириш бўйича вазифалар белгиланган.
21.04.2022
Ёшларни спортга жалб қилиш ва уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш келажакда уларнинг етук кадрлар бўлишларида муҳим ўрин тутади.
9.04.2022
Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларни нафақат оилада балки, жамиятда ҳам фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятиларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
7.03.2022
Юртимизда хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш ҳамда ижтимоий томонлама ҳимоялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
7.03.2022
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган аёл ходимлар ўртасида спортнинг бир қанча тури бўйича мусобақа ўтказилди.
7.03.2022
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилма яратилган.
7.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Бўстонлиқ туманининг Чимён қишлоғида анъанавий “Chimgan chellenge 2022” спорт фестивали ташкил этилди.
22.02.2022
Жорий йилнинг 11-12 февраль кунлари Божхона институтида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида стол тенниси мусобақаси бўлиб ўтди.
12.02.2022
“Мен ўзимдан сўнг тўртта табибни олдиряпман. Улар: қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадантарбиядир”. Абу Али Ибн Сино
5.02.2022
26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, шахсий таркиб ўртасида футзал ва стол тенниси спорт турларини кенг оммалаштириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида спортнинг футзал тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
23.01.2022
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида «14 январь - Ватан ҳимоячилари куни» ҳамда «26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати ходимлари куни» муносабати билан, шунингдек курсантлар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида, институт курсант қизлари ўртасида спартакиада бўйича мусобақалар ташкил этилди.
13.01.2022
⚡️Навоий шаҳридаги маънавият ва маърифат марказида республикамизда бўйлаб ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида "Боласиман Ўзбекистоннинг!" шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
13.01.2022
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Андижонда божхоначилар органлари ҳодимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақаси ташкил этилди.
13.01.2022
Жорий йилнинг 9 январь куни пойтаҳтимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Мен ғолиб" шиори остида 10 км масофага югуриш мусобақаси ташкил этилди.
10.01.2022
26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси таркибий тузилмалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
8.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича “Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасига старт берилди.
6.01.2022