Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси Апелляция кенгаши ва комиссияси
28870

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4754-сон қарорига асосан ДБҚ ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган коллегиал-маслаҳат органи бўлиб, унинг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролардан мустақил равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тузади.

 

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқиш ва хулоса қабул қилиш орқали уларни ҳал қилиш чораларини кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш;

мурожаатни кўриб чиқишда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

 

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши

аъзолари

Т/р

Таркибий тузилма номи

Ф.И.О

Давлат божхона қўмитаси

марказий аппарати таркибий тузилмалари

1.

Даромадлар ва божхона

статистикаси бош бошқармаси

А.Иняминов

2.

Божхона назорати ва расмийлаштирувини

ташкил этиш бош бошқармаси

Р.Кабулов

3.

Стратегик режалаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бошқармаси

Ф.Олимжонов

4.

Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини

таҳлил қилиш ва баҳолаш бошқармаси

А.Асамов

5.

Кадрлар бошқармаси

С.Жалилов

6.

Юридик бошқарма

А.Дўстёров

7.

Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси

Ғ.Нуржавов

8.

Шахсий хавфсизлик бошқармаси

Б.Шарипов

9.

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси

А.Ахлимирзаев

10.

Молия-иқтисодиёт бошқармаси

Д.Абдуллаев

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати таркибий тузилмаларидан ташқари аъзолар

11.

Марказий божхона лабораторияси

Б.Караманов

Изоҳ:

Кенгаш таркибига кирувчи ходим бошқа лавозимга ўтганда унинг ўрнига янги тайинланган ходим кенгаш таркибига киради (ёки ўрнини босувчи масъул ходим).

Апелляция кенгаши номига келиб тушган шикоят мазмунидан келиб чиқиб, Апелляция кенгаши аъзоларидан бири мазкур шикоятни кўриб чиқишда Апелляция кенгашининг котиби сифатида белгиланади.

Кўриб чиқилган шикоят бўйича Апелляция кенгаши котиби тўпланган ҳужжатларни йиғма жилд шаклида Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига тақдим этади.

 Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
17 июндаги ПҚ-4754-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги Низомнинг иловасида келтирилган қуйидаги схема асосида амалга оширилади:

Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашида мурожаатларни кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Масъуллар

 

Тадбирлар

 

Муддат

1-босқич

 

Жисмоний ва юридик шахс (мурожаат этувчи)

 

Низоли масалани Апелляция кенгашида кўриб чиқиш учун ушбу Кенгаш тузилган давлат органига ёзма (электрон) тарзда мурожаат қилади.

 

Ўз хоҳишига кўра

     
             

2-босқич

 

Ҳузурида Апелляция кенгаши тузилган давлат органи

 

Давлат органининг раҳбари (ёки унинг ўринбосарлари) томонидан мурожаат унинг муаллифини хабардор этган ҳолда Апелляция кенгашига кўриб чиқиш учун юборилади.

 

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб
1 кун ичида

     
             

3-босқич

 

Апелляция кенгаши

 

1. Келиб тушган мурожаатни ҳар томонлама ва пухта ўрганиб чиқади.

2. Ўрганиш натижаларини ўз мажлисларида муҳокама қилади.

3. Ўрганиш ва муҳокамалар натижасида тузилган хулоса мажлисда иштирок этаётган Апелляция кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб
15 кун ичида

(заруратга қараб,

1 ойгача муддатда)

     
             

4-босқич

 

Апелляция кенгаши

 

Апелляция кенгаши хулосасини давлат органи раҳбарига кўриб чиқиш ва бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборади.

 

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб
3 кун ичида

     
             

5-босқич

 

Давлат органи

 

1. Келиб тушган Апелляция хулосаси ва тегишли мурожаатни кўриб чиқади ҳамда мурожаат бўйича якуний қарорни қабул қилади.

2. Қабул қилинган қарор тўғрисида Апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма (электрон) тарзда хабардор қилади.

 

Хулоса

келиб тушган кундан бошлаб
3 кун ичида

     

 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг божхона органларининг қарорлари ва мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларини кўриб чиқиш бўйича Апелляция комиссияси
ТАРКИБИ

 

Комиссия раиси

 

1.       

И.Мухторов

 

-

Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари

Комиссия раиси ўринбосари

 

2.       

О.Ибрагимов

-

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари

 

Комиссия аъзолари:

 

 

3.       

Б.Турдиев

-

Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

4.       

У.Қасимов

-

Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармасининг Божхона аудити бошқармаси бошлиғи

5.       

У.Таджиев

-

Валюта наъзорати бошқармаси бошлиғи

6.       

И.Ғуломов

-

Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари

7.       

О.Ачилов

-

Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

8.       

Б.Даутов

-

Марказий божхона лабораторияси бошлиғи ўринбосари

9.       

Х.Рузметов

-

Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

10.   

М.Алиходжаев

-

Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

11.   

Н.Қосимов

-

Юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари

12.   

М.,Бўронов

-

Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари

13.   

Р.Хабибов

-

Божхона институти бошлиғи в.б.

 Изоҳ : Комиссия таркибига кирувчи ходим бошқа лавозимга ўтганда унинг ўрнига янги тайинланган ходим Комиссия таркибига киради (ёки ўрнини босувчи масъул ходим).

 

8.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг