Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона маънавият маркази ҳақида
37895
Божхона маънавият маркази ҳақида

Мамлакатимиз мустақиликка эришгач, халқимизнинг моддий ва маънавий бойлигини асраш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада божхона органлари зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юкланди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 9 февралда 227-сонли рақам билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ноёб маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши устидан назорат олиб бориш тўғрисида”ги муваққат Йўриқнома асосида божхона органлари томонидан ноёб маданий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, айни шу йўналишда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида давлат фойдасига мусодара қилинган ноёб маданий бойликларни кенг жамоатчиликка намойиш қилиш ва шу орқали божхоначиларнинг шарафли хизматини эътироф этишнинг энг самарали усулларидан бири бу – музей ташкил қилиш эди.

Айни шу зарурат туртки бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг “Божхона тарихи музейини ташкил қилиш тўғрисида” 1996 йил 20 августдаги 181-сонли буйруғи билан республика божхона хизмати тарихи музейи ташкил қилинди. Мазкур музейни ташкил қилиш бўйича асосий масъул этиб, Тошкент божхона ўқув маркази белгиланди.

Аммо, бу музей фақатгина мусодара қилинган ноёб маданий бойликлар ёҳуд турли қурол-аслаҳаларни намойиш қилиш учун кўзланмаган эди. Эндиликда у божхона хизматининг давлат иқтисодий хавфсизлигини муҳофаза қилиш, ички бозор ва инсон ҳуқуқлари, саломатлиги ва маънавиятини ҳимоя этишдаги ролини инобатга олиб ҳамда божхона ходимларини ватанпарварлик, ўз касбига чуқур садоқат руҳида тарбиялашни бош мақсад қилиб қўйган эди.

Давлат божхона қўмитасининг “Божхона музейи фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида” 2001 йил 13 майдаги 178-сонли буйруғи билан Давлат божхона қўмитасининг ҳозирги биносида “Божхона тарихи” музейи янгидан ташкил қилинди. Мазкур буйруқ билан музейдаги экспонатларни рўйхатдан ўтказиш ва моддий жавобгарликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айни шу йилдан бошлаб, “Божхона тарихи” музейи учун масъулият ва жавобгарлик ДБҚнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимига юклатилди.

Ўша пайтда музей ҳисобидаги турли экспонат, адабиётлар ва материалллар 1200 дан ошар эди. Музей экспозициясидан кўпроқ хорижий ҳамкорлар томонидан тақдим қилинган эсдалик совғалар, альбом ва китоблар, контрабанда ва божхона қоидабузилишлари давомида мусодара қилинган ашёвий далилларнинг муляжлари, ноёб маданий бойликларнинг нусхалари ва қурол-аслаҳалар жой олган эди.

2008 йил 12 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши республикамизда музейларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажара бошлади. Хусусан, қонун музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш, уларда сақланаётган ноёб экспонатларни асраб-авайлаш, ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

Божхона тарихи музейи фаолиятини мазкур қонун талаблари асосида йўлга қўйиш мақсадида 2009 йил 11 июлда ДБҚнинг “Давлат божхона қўмитаси “Божхона тарихи” музейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 184-сонли буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон божхонаси тарихи ва бой тажрибасини давр талаблари асосида кенг жорий қилиш, музей экспонатларини янгилаш каби масалаларни ўзида қамраб олган эди.

Буйруққа мувофиқ, музей фаолиятини янги маълумотлар ва экспонатлар асосида такомиллаштириб бориш бўйича Музей Кенгаши таъсис этилиб, унинг таркибига ДБҚ марказий аппарати бош бошқармалари ва бошқармалари бошлиқлари киритилди.

Энг муҳим жиҳатлардан яна бир шундаки, музей ташкил этилганидан 13 йил ўтиб, илк бор “Божхона тарихи” музейининг Низоми тасдиқланди. Низомда музейнинг асосий мақсад ва вазифалари, музей таркиби ва унинг фаолият юритиш тартиби, музей ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил назарда тутилган эди.

Мазкур омилларни инобатга олиб, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари Уюшмаси ноёб ечимни тақдим қилди. Уюшманинг 2013 йил март ойида Давлат божхона қўмитаси Раисига йўллаган мурожаатида “Божхона тарихи” музейи негизида миллий ва жаҳон амалиётида кузатилмаган, шакл ва мазмун жиҳатидан бутунлай янги муассаса – “Божхона маънавият маркази”ни ташкил қилиш таклифи илгари сурилди.

Айни пайтда мазкур марказни ташкил этиш ишлари якунига етказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Божхона маънавият маркази” ҳам мамлакатимиз божхонасининг шонли тарихи, яқин ўтмиши ва мустақиллик йилларидаги тараққиётидан ҳикоя қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон фармони ижроси доирасида божхона органлари томонидан амалга оширилган ишлар

 

Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати

Қайта алоқа тизимининг самарали йўлга қўйилганлик даражаси
Ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси
Ички идоравий ҳужжатларни эълон қилиш даражаси
Ўз кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Тасдиқланган дастурлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Идоравий бўйсунувдаги ташкилотларнинг веб-сайтига ҳаволалар мавжудлиги
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши
Мурожаатларнинг умумлаштирилган натижаларини эълон қилиб бориш даражаси
Бошқа расмий веб-сайтлар ва Ҳукумат порталига ҳаволаларнинг мавжудлиги
Долзарб мавзуларга оид маълумотлар тўпламининг алоҳида бўлимга тизимлаштирилиши
Матбуот хизмати ва веб-сайт учун масъул бўлган ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги
Маълумотларни бошқа тилларга синхронлаш функцияларининг мавжудлиги
Расмий веб-сайтнинг мобил версияси мавжудлиги
Янги маълумотлар билан интерактив усулда танишиш имкони мавжудлиги
Жамоатчилик фикрини ўрганиш воситаларининг жорий этилганлиги
Веб-сайтда маълумотларни қидиришнинг соддалаштирилган усуллари мавжудлиги
Имконияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги
Кўриш қобилияти чекланган шахслар учун веб-сайтдан фойдаланиш қулайлиги
Ахборотларнинг санасини кўрсатиш тартибига риоя қилиниши
«Онлайн маслаҳатчи» хизматининг ташкил этилганлиги

Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилиши

Ўз фаолиятига оид ҳисоботларни эълон қилиш ҳолати
Тасдиқланган иш режалар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Ҳисобот (ҳайъат) йиғилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Давлат харидини режалаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Харид комиссияси таркиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 
Давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомиллар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши 
Очиқлик соҳасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Ўзини ўзи баҳолаш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Очиқлик соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Очиқликни таъминлаш бўйича онлайн сўровнома ўтказиш блокининг ташкил этилганлиги


Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотларнинг расмий веб-сайтда жойлаштирилиши

Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Асосий воситаларнинг харид қилиниши тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг хариди тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши

Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолати

Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир ички идоравий ҳужжатларнинг очиқ эълон қилиниши
Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоҳида алоқа каналлари тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш тизими жорий этилганлиги
Коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини белгиловчи ҳужжатларни эълон қилиш даражаси
Манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг жорий этилганлиги
Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш ва натижалари ҳақида ҳисобдорлик тизими йўлга қўйилганлиги
Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички тартиб-таомилларидан хабардорлиги ҳамда соҳадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларнинг эълон қилиниши
Кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилган пресс-тадбирларни (матбуот анжуманлари, брифинг, семинар, тренинг, давра суҳбати, тақдимот, муҳокама ва бошқа тадбирлар) эълон қилиш даражаси
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида тайёрланган тарғибот материалларини эълон қилиниши

Жамоатчилик кенгашининг фаолияти самарадорлиги
Жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш бўйича белгиланган талабларнинг бажарилиш даражаси
Жамоатчилик кенгашининг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштиришдаги иштироки
Кенгашнинг очиқликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат органи фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширган чора-тадбирлар ҳақидаги (очиқлик, шаффофлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлаш, давлат дастурлари ҳамда бошқа ҳужжатлар бўйича берилган вазифаларнинг ижросига оид ҳисоботларни эшитиш, хорижий мамлакатлардаги аналогик органлар тажрибаси ўрганилиб, ички ҳужжатлар ва фаолиятни такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқилганлиги) таҳлилий маълумотлар мунтазам эълон қилиш

26.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг