Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар рўйхати
37149

Қуйидаги ахборотлар божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади:

1. Божхона органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

2. Божхона органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;

3. Божхона органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

4. Божхона органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

5. Божхона органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;

6. Божхона органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

7. Божхона органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

8. Амалга оширилишида божхона органлари иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

9. Божхона органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи расмий эълон қилинган асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

10. Божхона органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

11. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

12. Божхона органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;

13. Божхона органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.

Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

21.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг