Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар шакллари ва уларни кўриб чиқиш тартиби
44639

Божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги

Н И З О М

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади) тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (бундан буён матнда мурожаат деб юритилади) билан ишлаш тартибини белгилайди.

  1. Умумий қоидалар
  2. Қонуннинг 3-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
  3. Ушбу Низомнинг амал қилиши:

кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;

Давлат божхона қўмитаси билан давлат органлари ва муассасалари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади), шунингдек уларнинг таркибий бўлинмалари ва ДБҚ таркибий тузилмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза - ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;

таклиф - давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;

шикоят - бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;

аноним мурожаат - жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат;

мурожаатнинг дубликати – айнан бир жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати нусхаси;

такрорий мурожаат - аввалги мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилинган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган мурожаат;

электрон мурожаат – белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат, реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда берилган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;

оммавий қабул – давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати;

видео-конференц-алоқа – узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши;

давлат иштирокидаги ташкилот - устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.

  1. Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда ариза, таклиф ва шикоят шаклида берилиши мумкин.

Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.

Божхона органларининг “ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

ДБҚнинг расмий веб-сайти орқали ёки божхона органининг расмий электрон почта манзилига келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали  (кейинги ўринларда Ҳукумат портали деб аталади) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг     2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида”ги низом талаблари асосида Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

  1. Оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар Қонунда ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
  2. Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
  3. Жисмоний ва юридик шахслар якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
  4. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар
  5. Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
  6. Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
  7. Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
  8. Мурожаатларда мурожаат этувчининг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факс рақамлари кўрсатилиши мумкин.
  9. Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
  10. Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.  

  1. Электрон мурожаат белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат ҳисобланиб, мазкур мурожаатлар қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
  2. Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним мурожаат ҳисобланади.

III. Мурожаатларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тартиби

  1. Божхона органларида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш божхона органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади.
  2. Божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ушбу Низомнинг 1-иловасида тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

18.Мурожаатлар ёзма ёки электрон тарзда рўйхатга олиниши мумкин.

  1. Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида:

Мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, (исми ва отасининг исми), унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг жойлашган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган таркибий тузилма номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади.

Шунингдек, қайд этиш штампида давлат органининг, ташкилотининг расмий номи (умумқабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин), мурожаатнинг келиб тушган санаси ва қайд рақами кўрсатилади.

  1. Мурожаатларнинг тартиб рақамлари ҳар йили бошидан янгидан ҳисобланади.
  2. Электрон мурожаатлар тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса - навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.

Мурожаатлар келиб тушган кунида, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса - кейинги иш кунида рўйхатга олиниши керак.

  1. Оғзаки, ёзма ва электрон (қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар тўғрисида тегишли маълумотлар дастурга ёки қайд этиш журналига киритилиб, ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан рўйхатга олинади.
  2. Мурожаат почта орқали конвертда келиб тушганда мурожаат ва унинг иловалари борлиги текширилади.

Конвертда мурожаатнинг мавжуд эмаслиги ёки унинг яроқсизланганлиги, шунингдек кўрсатилган иловаларнинг йўқлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири мурожаатлар билан ишловчи тузилмада қолади, иккинчиси мурожаат қилувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича жўнатилади.

Конвертлар мурожаат этувчининг манзилини, жўнатилган ва олинган вақтини аниқлаш учун сақлаб қолиниши мумкин.

  1. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат органига, ташкилотига оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ушбу Низомнинг 26-банди, 2-иловага мувофиқ тўлдирилган ҳисобга олиш карточкаси илова қилиниши керак.
  2. Жисмоний шахслар мурожаатини рўйхатга олишда мурожаат этувчининг фамилиясининг биринчи ҳарфи, тартиб рақами ва сана ёзилади.

Хорижий жисмоний шахснинг мурожаатини рўйхатга олишда мурожаат этувчининг фамилиясининг биринчи ҳарфи, тартиб рақами, ундан сўнг “х” ҳарфи ва сана ёзилади.

  1. Юридик шахс ва унинг вакили мурожаатини рўйхатга олишда тартиб рақам, ундан кейин “ю” ҳарфи ва сана қайд қилинади.
  2. Жисмоний ва юридик шахслар божхона органларига жамоа бўлиб мурожаат қилса, жисмоний шахслар мурожаатлари: жм-0013 18.04.2018 й., юридик шахслар мурожаатлари: жм-0013ю 18.04.2018 й., тарзида қайд этилади.
  3. Такрорий мурожаатларга биринчи бор тақдим этилган мурожаатнинг қайд рақами ва “/” белгиси қуйилади. Яъни бу турдаги мурожаатларга янги тартиб рақам берилмайди, лекин такрорийлиги рақамланиб, шу кунги сана қуйилади.
  4. Дубликат мурожаатлар божхона органларига келганида олдинги қайд қилинган рақамидан кейин дубликат сўзининг бош ҳарфи ёзилиб хатлар сони ҳамда рўйхатга олиш санаси кўрсатилади.
  5. Мурожаатлардаги қайд қилиш рақами уларни тартибга келтириш, тезкор қидириб топиш, таҳлил этиш ва сақлашни таъминлаш мақсадида бошқа белгилар билан тўлдирилиши мумкин.
  6. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
  7. Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар бу божхона органининг мурожаати кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра, мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.

Буйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи божхона органи томонидан тикланади.

  1. Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ва электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат божхона органининг хати билан мурожаат қилувчига қайтарилади.
  2. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисида ариза божхона органлари, томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.
  3. Мурожаатлар билан ишлаш муддатлари улар божхона органига келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва (ёки) байрам кунларига тўғри келса, кейинги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.
  4. Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
  5. Божхона органларида мансабдор шахслар ёки бунга ваколат берилган бошқа мансабдор шахсларга оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек, уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.
  6. Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай божхона органи раҳбарига ёки унинг ўринбосарларига киритилади, у масъул таркибий тузилма раҳбарини белгилаган ҳолда мурожаат бўйича ўзининг муносабат белгисини (резолюция) қўяди.
  7. Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб иш кунининг ўзида электрон дастурга киритилиб, ижрочиларга юборилади. Ижрочилар электрон дастур орқали юборилган мурожаат ва раҳбар топшириғи билан 1 кун муддатда танишиши ҳамда ижроси учун тегишли чораларни кўриши лозим.

Мурожаат ва раҳбарнинг муносабат белгиси бир иш куни мобайнида асосий ижрочи тузилмага имзо қўйдирган ҳолда ёки электрон дастур орқали берилади.

  1. Божхона органига келиб тушган мурожаатлар божхона органининг иш юритувига қабул қилиниши бўйсуниш тартибида божхона органининг қуйи тузилмасига юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилиши мумкин.
  2. Божхона органлари ваколати доирасига кирмайдиган масалалар бўйича келган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирилмай тегишли давлат органларига ДБҚ марказий аппарати таркибий тузилмалари ёки ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан имзоланган хат билан юборилади ҳамда  бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
  3. Мурожаатни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.
  4. Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчига қайтарилади.
  5. Қуйи орган томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан ёки божхона органининг раҳбари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар берилиши керак.
  6. Агар мурожаатда бир нечта таркибий тузилмаларнинг ваколат доирасига тааллуқли масалалар бўлса, ижрочилар орасида биринчи бўлиб қайд этилган таркибий тузилма бошлиғи асосий ижрочи ҳисобланиб, ҳам ижрочи таркибий тузилмалар томонидан керакли бўлган барча маълумотлар унга тақдим этилади. Олинган маълумотлар ҳам ижрочилар билан биргаликда таҳлил қилиниб, натижаси бўйича батафсил жавоб хати юборилишини таъминлайди.

 

  1. Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган ижрочи мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.

Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт.  

  1. Агар мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида мурожаатнинг дубликати келиб тушса, ушбу мурожаат аввал тушган мурожаат билан биргаликда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ягона жавоб берилади.

Шунингдек, мурожаатнинг дубликати мурожаат кўриб чиқилганидан ва жавоб юборилганидан кейин келиб тушса, бу ҳақда божхона органи мансабдор шахслари мурожаат этувчини ёзма тартибда хабардор қилади.    

  1. Мурожаатни мурожаат қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда, улар божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат қилувчи келмаган тақдирда божхона органи мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборади.
  2. Агар мурожаатда жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда мурожаатни кўриб чиқувчи божхона органи мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқишни таъминлаши мумкин. Мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқиш божхона органи раҳбарин инг топшириғи ёки унинг розилиги билан амалга оширилади.
  3. Агар мурожаатда ўртага қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун божхона органи томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.

Зарур ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш учун божхона органлари томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.

  1. Мурожаатни кўриб чиқаётган божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра уни эшитишни ташкил этиши мумкин.

Божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини беради.

Зарур ҳолларда мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб этиши мумкин.  

  1. Божхона органлари мансабдор шахсларига келиб тушган ва мазмунан ҳал этиши шарт бўлган ариза ёки шикоятлар ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирларни кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари божхона органлари мансабдор шахслари томонидан, истисно тариқасида кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар берилади. 

  1. Божхона органларига келиб тушган таклифлар келиб тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этмайдиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ва юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
  2. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича божхона органлари томонидан тегишли қарор қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилувчига хабар берилади.

Мурожаатни қониқтирмаслик тўғрисидаги қарорни ДБҚ марказий аппаратида – ДБҚ Раиси, унинг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари;

Ҳудудий божхона бошқармаларида – бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари қабул қилади.

Мурожаатга жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволлар қилинган ҳолда) бўлиши керак.

  1. Божхона органларида мурожаатларга жавоб хатлари уларнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

Мурожаатларга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади. 

  1. Жисмоний ёки юридик шахслар жамоа бўлиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг мурожаатлари Қонун талаблари ва мазкур Низомга мувофиқ кўриб чиқилади. Бунда жавоб хати мурожаат қилганларнинг рўйхатида биринчи бўлиб кўрсатилган шахсга ёки, уларнинг талабига кўра, бошқа шахсга юборилади.
  2. Жисмоний ёки юридик шахснинг илтимосига кўра мурожаатни кўриб чиққан божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатга жавобни унинг мазмунини ўзгартирмасдан тушунтириши, шунингдек йўл қўйилган хатолар ва арифметик хатоларни ўз ташаббусига кўра ёки мурожаат қилувчининг илтимосига кўра, мурожаатга жавобнинг мазмунига дахл қилмаган ҳолда тузатиши шарт.

Мурожаат қилувчининг мурожаатга жавобни тушунтириш ва уни тузатиш тўғрисидаги илтимоси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилади.  

  1. Мурожаатларда унда кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади.

Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўлими (ёки гуруҳи) мурожаатларни рўйхатга олиш журналига ёхуд электрон дастурга ва ҳисобга олиш карточкасига белги қўяди.

  1. Мурожаат бўйича муаллифга асосланган батафсил жавоб хати юборилгандан сўнг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими(ёки гуруҳи) масъул ходимлари томонидан назоратдан ечилади.

Шунингдек, мурожаат муаллифига юборилган оралиқ хатлар орқали ва мазмунан тўлиқ ҳал қилинмаган мурожаатларни назоратдан ечилишига йўл қўйилмайди.

  1. Юқори давлат органининг назоратида турган мурожаатни кўриб чиққан таркибий тузилма кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли органга мурожаат муаллифига юборилган жавоб хатини илова қилган ҳолда ёзма шаклда хабар беради.
  2. Мурожаатда келтирилган важлар юзасидан белгиланган тартибда хизмат текшируви тайинланиши мумкин. Хизмат текшируви масъул таркибий тузилмалар томонидан ўтказилади.
  3. Мурожаатлар кўриб ҳал этилганидан кейин барча тўпланган материаллар, қўшимча маълумотлар мурожаатлар билан ишлаш бўлими (ёки гуруҳи) йиғмажилдларида сақланади.
  4. Жисмоний шахсларнинг яшаш жойи ёки юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) нотўғрилиги ва бошқа сабабларга кўра почта хизмати томонидан қайтарилган мурожаатлар конвертлари билан бирга тегишли йиғмажилдга тикиб қўйилади.
  5. Айрим ҳолларда божхона органининг раҳбари ёки унинг ўринбосарлари мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришлари мумкин.
  6. ДБҚ раҳбарияти томонидан тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларга қонуний кўриб чиқиш учун йўлланган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, муаллифга асосланган жавоб хати юборилган санадан ижро этилган деб ҳисобланади. Бу ҳақда ДБҚ раҳбариятига тегишли маълумот келиб тушгандан сўнг ёки Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (жойларда уларнинг таркибий тузилмаларига) берилган топшириқ асосида мурожаат назоратдан ечилади.
  7. ДБҚ марказий аппарати ижрочи бошқармалари томонидан, тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларга юборилган мурожаатлар, белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, мурожаат қилувчига тегишли жавоб хати юборилади. Мазкур жавоб хатининг нусхасини Мурожаатлар билан ишлаш бўлимига (жойларда уларнинг таркибий тузилмаларига) тақдим этилгандан сўнг ёки электрон дастурга тегишли маълумотларга базага киритилгандан сўнг назоратдан ечилади.
  8. Мурожаатларни кўрмай қолдириш
  9. Қўйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:

аноним мурожаатлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг вакили орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;

қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.

  1. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш мурожаатлар билан ишлаш бўлими (жойларда уларнинг таркибий тузилмалари) ҳамда мурожаатни кўриб чиқувчи ижрочи томонидан амалга оширилади.

Мурожаат аноним деб эътироф этилганда бу ҳакда хулоса тузилади. Хулосада мурожаатни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (жойларда уларнинг таркибий тузилмалари) раҳбари ёки таркибий тузилма раҳбари томонидан тасдиқланади.

Божхона органларининг “ишонч телефонлари”га келиб тушган мурожаатлар қонунда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда аноним деб эътироф этилиши мумкин.

Аноним деб эътироф этилган мурожаатлар хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб назоратдан ёки ижродан олинади ва кўриб чиқилмайди.

  1. 68. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (жойларда уларнинг таркибий тузилмалари) ёки ижрочи тузилма томонидан уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлиги текширилади.

Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (жойларда уларнинг таркибий тузилмалари) ёки ижрочи тузилма раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.

Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма равишда хабар берилади.

  1. Мурожаатларни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;

агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;

яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;

мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;

агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.

  1. 70. Мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарорни божхона органининг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахслари қабул қилади.

Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 69-банд иккинчи хатбошига мувофиқ тугатилганда, мурожаат қилувчи такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ёзишмалар олиб бориш тугатилган мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушган тақдирда, бундай мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан тугатилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

Мурожаат қилувчи чақирилган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг келмай қолганлиги сабабли мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинади.

 

  1. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш
  2. Божхона органларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларни вакилларини қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.

Агар мурожаатда кўтарилган масала икки ёки ундан ортиқ таркибий тузилмалар фаолиятига тегишли бўлса, қабул ушбу таркибий тузилмалар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

  1. Божхона органлари раҳбарларининг қабул қилиш  жадваллари ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборотни ДБҚ расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда маъмурий биноларнинг ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
  2. Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак, оммавий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар бундан мустасно.
  3. Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда шу жумладан божхона органларининг ишонч тезкор алоқа телефонлари орқали ва видео-конференцалоқа воситасида ҳам берилиши мумкин.
  4. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилади.

Шахсий қабул давомида божхона органининг раҳбари қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.

  1. Агар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш пайтида мурожаатда баён этилган масалаларни ҳал этиш божхона органининг ваколатларига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилади. Бунда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.
  2. Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари мурожаатлар билан ишлаш бўлими (ёки гуруҳи) раҳбари, ёхуд бошқа масъул ходимлар томонидан қабул қилинади.

Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.

  1. 78.Раҳбарият қабулини ташкил этувчи ходим жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабули бўйича таркибий тузилмалардан тегишли маълумотларни олиши ҳамда раҳбарият топшириғи асосида таркибий тузилмалар бошлиқлари ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф қилади.
  2. Таркибий тузилмалар бошлиқлари қабулига келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари ушбу таркибий тузилма томонидан қабул қилиниб, 4-иловада келтирилган шаклдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш китоби”да рўйхатдан ўтказилади. Ушбу китобнинг барча устунларини тўлдириб борилиши таркибий тузилмалар бошлиқлари томонидан назорат қилинади.
  3. Божхона органида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш мурожаатлар билан ишловчи тегишли таркибий тузилма ходимлари иштирокида амалга оширилади.
  4. Агар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилиш пайтида мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш божхона органининг ваколатига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилади. Бунда жисмоний шахс ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.

Шахсий қабул давомида божхона органининг раҳбари қарорига кўра ҳамда мурожаат этувчининг ёзма розилиги билан махсус техника воситалари (аудио ва видео ёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.

  1. Божхона органининг раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан сайёр шахсий қабуллар ташкил этилиши мумкин.
  2. Сайёр шахсий қабуллар вақтида мурожаатлар билан Мурожаатлар билан ишлаш бўлими (ёки гуруҳи) бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар иштирок этиши мумкин.
  3. 84.  Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсйи қабулари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
  4. Сайёр шахсий қабуллар пайтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган оғзаки мурожаатлар ушбу Низомнинг 58-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхат олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
  5. Оммавий қабуллар вақтида божхона органи раҳбарига ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахсга келиб тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларга ёзма жавоб ёки электрон шаклда жавоб талаб этилмайди.

VII. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларини видео-конференцалоқа  воситасида қабул қилишни ташкил этиш

  1. Жисмоний шахс ва юридик шахс вакили божхона органи раҳбарига ёхуд уларнинг мансабдор шахсларга видеоконференцалоқа воситасида мурожаат бериши, олдиндан тасдиқланган махсус ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда видео-конференцалоқа жадвал орқали амалга оширилади.
  2. Бунинг учун мурожаат этувчи видео-конференцалоқа ўрнатилган тегишли божхона органига белгиланган тартибда талабнома билан мурожаат қилади. Ариза электрон шаклда берилиши мумкин.
  3. Талабномаларда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

Жисмоний шахс учун-мурожаат этувчининг фамилияси ( исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, Юридик шахснинг тўлиқ номи, й унинг жойлашган ери( почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар; Электрон почта

7.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг