Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Айрим хорижий давлатларнинг жисмоний шахслар учун жорий қилинган божхона қоидалари
38282

Давлат

Олиб кириш таъқиқланган товарлар

Алоҳида товарлар учун қоидалар

Америка қўшма штатлари

Олиб кириш тақиқланган:

- абсент;

- ликёрли конфетлар;

- наркотиклар;

- хавфли дори-дармонлар;

- ҳукуматга қарши, тарғиб қилувчи ва айғоқчиликлик материаллари;

- порнография ҳар қандай кўринишда (видеокассеталар, журналлар, фотосуратлар, слайдлар ва б.);

- лотерея чипталари;

- заҳарли ва заҳарловчи моддалар, қаламтарош (агар у бир қўлли йўловчига тегишли бўлмаса), умуман, хавфли бўлган ҳамма нарса.  
- ёнувчан ва портловчи материаллар, қурол-яроғ, контрафакт ва қалбаки товарлар;  
- ёввойи флора ва фаунанинг баъзи буюмлари, масалан, фил суягидан, тошбақа косасидан ясалган буюмлар. 

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: 

Вояга етган (21 ёшга тўлган) ва АҚШ норезиденти мақомига эга чет эл фуқаросига мамлакатга божхона тўловисиз 1 литрдан ортиқ бўлмаган алкогол ичимлигини олиб кириш мумкин, бу нафақат ўткир спиртли ичимликлар, балки пиво, вино, ликёрларга ҳам тегишли.

Белгиланган меъёрдан ортиқ олиб кириладиган ичимликлар солиққа тортилади.

Бироқ, АҚШ ҳудудида федерал қонунлардан ташқари, штатларнинг қонунлари ҳам амал қилади ва баъзи ҳолларда улар нисбатан қаттиққўл бўлиши мумкин. 

Масалан, Техасда божсиз олиб кириш квоталари Нью Йоркдагига нисбатан камроқ, у ерда ҳатто иккита ярим литрлик пиво бутилкасини олиб киришга ҳам рухсат берилмайди.

Бирлашган Араб Амирликлари

Олиб кириш қатъиян тақиқланган:

наркотикларнинг барча турлари, бунинг учун маҳаллий қонунчилик томонидан ўлим жазосигача бўлган оғир жазо бериш кўзда тутилган.

Шунингдек мамлакатга ўқотар қуроллар, фил суяги ва ундан ясалган маҳсулотлар, ов қушларини олиб кириш тақиқланган.

Тақиқлов эротик ва порнографик, зўравонлик мазмундаги ҳамда исломни камситиб, Исроилни мадҳ этувчи, дўстона мамлакатларга нисбатан ҳаддан ортиқ танқид, шунингдек БАА ни бошқарувчи оилаларга нисбатан танқид руҳидаги ҳар қандай материалларга ҳам тегишли.

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: 

Божхона қоидаларига биноан, БААга бир вояга етган киши ҳисобидан 2000 дона сигарет ёки 400 дона сигара, ёки 2 кг тамаки, зарур миқдорда парфюмерия маҳсулотлари олиб кириш мумкин. 

Бундан ташқари, мусулмон динига мансуб бўлмаган вояга етган шахс ўзи билан 2 литр ўткир спиртли ичимлик ва 2 литр вино олиб киришга ҳақли.

Босма ва видео маҳсулотлар цензура мақсадида ва ахлоқ меъёрларига мувофиқлиги жиҳатдан текшириш учун талаб қилиниши мумкин.

 

Буюк Британия

ҳарбий анжом , портловчи моддалар, ўқ отиш қуроли , лицензияланмаган дори-дармонлар, порнографик материаллар, қалбаки маҳсулот, шунингдек, гўшт, балиқ, асал, тухум, сут ва ҳайвонлардан олинадиган бошқа маҳсулотлар.

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: 

ЕИга аъзо бўлмаган мамлакатдан Буюк Британияга божсиз олиб кириш мумкин: 

- 200 дона сигарет ёки 100 дона сигарилл ёхуд 50 дона сигара, ёки 225 г тамаки; 

- 22 даражадан юқори бўлган ўткир спиртли ичимликлар - 1 л ёки таркибида 22 даражагача спирт бўлган вино ва ликёрлар - 2 л.;

- 16 л. пиво;

- 4 л. оддий вино;

2. Заргарлик буюмлари. Шахсий нарсалар, шунингдек, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо буюмлар ва қиймати 4000 евродан ортиқ бўлган буюмлар декларацияланиши лозим.

3. Автомобиллар ва бензин. Транспорт воситасини шахсий фойдаланиш учун 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга олиб киришда С110 божхона формасини тўлдириш ва бир нусхасини ўзида қолдириб, почта орқали солиқлардан озод этиш Бюросига (National Import Reliefs Unit) юбориш лозим. 

Буюк Британияга шахсий самолёти ёки яхтасида келадиган чет элликлар 390 ёки 270 ф.ст. миқдоридаги товарларни божсиз олиб кириши мумкин.

Германия

Олиб кириш тақиқланган:

- лицензяси йўқ медицина препаратлари , героин, морфий, кокаин, амфетаминлар, барбитуратлар, ЛСД ва гашиш каби наркотик воситалар;

- пичоқлар, ханжарлар, кастетлар, телескопик тўқмоқлар ва шу каби совуқ қуроллар;

- товар белгилари эгаларининг ҳуқуқларини бузувчи сохта товарлар, масалан, соатларёки лицензияланмаган дастурли компакт-дисклар;

- ЕҲ мамлакатларидан ташқарида ишлаб чиқарилган гўшт, балиқ маҳсулотлари, тухумлар, асал, айрим ҳоллар бундан мустасно.

 

Германияга олиб кириш чекланган нарсалар: 

- тирик ҳайвонлар (Германия ҳудудига ҳайвонларни олиб кириш тартиби махсус қоидалар билан белгиланган);

- мўйна, фил суяги, тери, ҳайвонлар ва қушларнинг тулумлари;

- ўсимликлар, лўчатлар, уруғлар ва пиёзбошлар;

- узун тўлқинли радиопередатчиклар.

 

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар. 17 ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва алкогол олиб кириш тақиқланган. Божсиз олиб кириш мумкин:

- 200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, ёки 250 г тамаки;

- ўткирлиги 22 градусдан ортиқ бўлган 1 л алкоголли ичимлик ёки 2 л шампан виноси ёки ликёр, 2 л вино.

Ўқотар қурол, портловчи моддалар ва ўқ-дорилар, шу жумладан электрошокерлар ва газ баллончалари (фақат махсус рухсатномалар билан).

Автомобилда ҳаракатланганда заҳирадаги канистрада 10 л дан ортиқ бўлмаган бензин олиб ўтиш тавсия қилинади.

Мамлакат ҳудудида бўлиш вақтида автомобиль ва багажга нисбатан божхона режими амал қилади, бу уларни сотиш, ижарага бериш ёки гаровга қўйиш, улардан даромад олиш учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини англатади. 

Германияга лицензияси бор дори препаратларини олиб киришга рухсат берилади. 500 г кофе, 100 г чойни божсиз олиб кириш мумкин. Болалар озуқаси ва медицина мақсадларида фойдаланиладиган махсус озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилган.

Испания

Испанияда махсус жойларда танлаб ўтказиладиган божхона назорати амалга оширилади , гарчи испан ҳудудига кирувчи чет элликларнинг транспорт воситаларида унинг ўтказилишига рухсат берилса ҳам.

Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ёки нарсалар тижорат мақсадида олиб кирилган ҳолларда божхона декларацияси тўлдирилади. 

Қимматбаҳо нарса ва буюмларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишига тааллуқли махсус қоидалар йўқ. 

Божхона хизматлари амалиётда 10 минг евро бўлган юқоридан белгиланган қиймат чегарасини қўллайдилар, ундан ошган ҳолларда декларациялаш (фактура билан тасдиқланиши лозим) талаб этилади.

Гўшт-сут маҳсулотларининг олиб кирилиши тақиқланади, истеъмолдан олдин совитилиши талаб қилинмайдиган ёки белгиланган намунадагидек тижорат упаковкаси бўлган гўшт-сут маҳсулотлари бундан мустасно. 

 

Ёши 17 дан ошдан фуқароларга Испанияга 200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, ёки 250 г тамаки , таркибида 22 даражадан кам спирт бўлган вино ва спиртли ичимликлар - 2 л ёки 22 даражадан юқори бўлган ўткир спиртли ичимликлар - 1 л, 200 г қаҳва ва 100 г чой, 50млгача бўлган духи ёки 0,25 л гача туалетная вода божсиз олиб киришга рухсат берилади. 

Бадиий ва маданий-тарихий бойликларни олиб кириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Қурол-яроғнинг ҳар қандай тури ёки унинг қисмларини олиб кириш божхона хизматига қурол билан бирга тақдим этиладиган Испания Ички ишлар вазирлигининг рухсати бўлган ҳоллардагина амалга оширилади. Қурол-яроғни чегара орқали олиб ўтиш назорати Фуқаро гвардияси томонидан амалга оширилади.

Ёши 17 дан ошган 1 нафар одам 10 минг еврогача бўлган нақд пул маблағларини эркин олиб ўтиши мумкин, 10 минг евродан ортиқ пул маблағлари декларацияланиши лозим. Агар оилавий жуфтлик бирга сафарга кетаётган бўлса, эр-хотиннинг ҳар бири алоҳида 20 минг еврони чегара орқали олиб ўтишига расмий рухсат берилмайди.

Бошқа давлатларнинг, шунингдек Россиянинг рақам белгилари бўлган автомобиллар билан киришда ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари техник паспорти ва «carta verde» суғуртаси бўлиши лозим. Бензинни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича чекловлар назарда тутилмаган. 

Таркибида гўшт ёки сут бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари киши бошига 1кг олиб кирилишига рухсат берилади.

Испанияда расмий равишда рухсат берилган ўйинлар учун ўйин автоматлари Испаниянинг ИИВдан ўйинлар бўйича Миллий комиссияси билан келишилган ҳолда олинган лицензия тақдим этилгандан сўнг олиб кирилади. 

Испанияга автомобилларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи, ҳаракат қилиш ва давлат рақами олиш учун солиқ, шунингдек муниципиал солиқ тўланиши лозим. 

Исроил

 

Декларацияга киритилмайди: ўткир алкоголли ичимликлар - 1 л гача, вино – 17 ёшдан ошган ҳар бир шахсга 2 л гача; тамаки маҳсулотлари - 17 ёшдан ошган ҳар бир шахсга 250 дона сигарет ёки 250 г бошқа тамаки маҳсулотлари. 

 Пардоз воситалари. Декларацияга киритилмайди: 

алкогол асосида тайёрланган косметика — ҳар бир шахсга 0,25 л гача.

Декларацияга киритилмайди: шахсий эҳтиёжлар учун кийим-кечак, пойабзал,гигиеник воситалар ва шахсий эҳтиёж ҳамда совға учун бошқа товарлар. 

Уларнинг баҳоси ҳар бир 2 ёшдан ошган шахсга 200 АҚШ долларидан ошмаслиги керак.

Италия

Олиб кириш/чиқиш тақиқланган: бадиий ва маданий-тарихий бойликлар, наркотик воситалар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, интеллектуал мулк бўлган буюмлар.

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: Вояга етган фуқаро ўзи билан 200 дона сигарет ёки 100 дона сигарилла ёхуд 50 дона сигара, ёки 250 г чекиладиган тамаки, 1 л ўткир алкоголли ичимлик (22 % дан ортиқ) ёки 2 л кучсиз алкоголли ичимлик (22 % дан кам), 4 л вино ва 16 л пиво олиб ўтиши мумкин. 

Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар: Фақат Ички ишлар вазирлиги рухсатномаси билан олиб кириш ёки олиб чиқиш мумкин. 

Заргарлик маҳсулотлари, қимматбаҳо буюмлар ва қимматбаҳо товарлар декларацияга киритилиши зарур.

Автомобиллар ва бензин. Италияга сотиш учун автомобиль воситасини олиб киришга тегишли ҳужжатлар ва декларация мавжуд бўлган ҳолда рухсат берилади. Ушбу транспорт воситасининг эксплуатация вақти етти йилдан ошмаган бўлиши керак. Автомобилдан ташқари 50 литрдан ошмаган миқдорда ёнилғи олиб кириш мумкин.

Бошқа нарсалар. 10000 еврогача бўлган миқдордаги валюта декларацияга киритилмайди. Қимматбаҳо маиший техникани олиб ўтиш учун сотиб олиш чеки ёки гарантия талони бўлиши керак.

Қирғизистон

Олиб кириш тақиқланади: наркотиклар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, Қирғизистон давлат тузуми асосларини емирувчи ҳар қандай электрон ташувчидаги маълумот. Мамлакатнинг санитар-ветеринар хизмати рухсатисиз ҳайвонларни олиб кириш тақиқланади. Шундай рухсатсиз мевалар, реза мевалар ва сабзавотларни олиб кириш тақиқланган. Ваколатли маҳаллий органларнинг рухсатисиз мамлакатга минераллар ва тоғ жинсларини олиб кириш тақиқланган. Кучли таъсир этувчи тиббиёт воситаларини шифокорнинг тегишли рецепти бўлсагина олиб кириш мумкин.

 

Қозоғистон

Олиб кирилиши чекланган ёки тақиқланган товарлар

1) Урушдан қолган намуналар сифатидаги ҳар қандай қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, оммавий қирғин қуроллари, шунингдек бундай қуролларни яратишда қўлланиши мумкин бўлган ускуналар ва материаллар

2) Наркотик воситалар, таркибида наркотик воситалар, психотроп воситалар ва прекурсорлар бўлган тиббиёт воситалари.

3) Урушни тарғиб қилувчи, терроризм, ирқчилик, зўравонлик, давлат тузумини емиришга қаратилган тасвирий ва босма материаллар.

4) Порнографик мазмундаги материаллар

5) Тупроқ, шунингдек тупроққа экилган жонли илдиз отган ўсимликлар

6) Ўсимликларнинг касалликларини қўзғатувчилар, шу жумладан жонли бактериялар, вируслар, замбуруғларни ўз ичига олган микроорганизмлар, шунингдек ўсимликларни касаллантирувчи кана, ҳашарот, чувалчанглар.

7) Карантинли организмлар билан зарарланган карантин жорий қилинадиган маҳсулотлар, бегоня ўтларнинг уруғлари. Илмий мақсадларда ва фақат ваколатли орган билан келишилган ҳолда олиб кириладиган намуналар бундан мустасно.

 

Корея Республикаси

Олиб кириш/чиқиш тақиқланган:

- тангалар;

- Корея Республикаси конституцияси томонидан «жамоат хавсизлигига таҳдид солувчи» деб талқин қилинган босма ва бошқа материаллар; 

- наркотиклар ва психотроп моддалар; 

- ҳайвонлардан олинган тиббиёт препаратлари, жумладан айиқ ўти ва мушк;

- ўсимликлардан олинган тиббиёт препаратлари, жумладан турли илдизлар ва б.; 

- зсимликлар, мевалар ва сабзавотлар, шунингдек қишлоқ хўжалик ва ўрмончилик маҳсулотлари (махсус рухсатномасиз).

- Қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи ва заҳарли моддаларни олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган.

- Бадиий ва маданий-тарихий бойликлар. Антиквар буюмлар, шунингдек маданий ёдгорликлар сирасига киритилган (махсус рухсатсиз) товарларни олиб кириш/чиқиш тақиқланган.

Қуйидаги олиб кирилаётган товарлар учун бож тўланади: алкоголли ичимликлар (1 л гача бўлган 1 бутилкадан ортиқ), тамаки маҳсулотлари: сигарет 200 донадан ортиқ, сигара 50 донадан ортиқ ёки тамаки 250 г дан ортиқ миқдорда.

Шахсий фойдаланиш учун ва кейинчалик олиб чиқиб кетиладиган заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо соатларни олиб киришда декларацияда кўрсатиш зарур.

10 минг АҚШ долларига эквивалент миқдордан ортиқ бўлмаган пул маблағларини декларацияда кўрсатмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилган.

Шахсий фойдаланиш учун зарур бўлган ва кейинчалик олиб чиқиб кетиладиган фотоускуналар, мўйналар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни олиб киришда декларацияда кўрсатиш зарур.

60 мл дан ортиқ атир учун бож тўланади.

 

Латвия

Қуйидагиларни Латвияга шахсий истеъмол учун шахсий багажда олиб кириш ман этилади: 

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари (ёғ, янги сўйилган ёки ишланган гўшт, шунингдек парранда гўшти, ҳайвон ёғи, ҳар хил турдаги колбасалар, гўштли консервалар;

- ичига гўшт солинган ёки таркибида гўшт бўлган хамир маҳсулотлари;

- макаронлар, соуслар, шўрвалар ва бошқалар;

- сут ва сут маҳсулотлари ( йогурт, сметана (қаймоқ), творог, кефир, пишлоқ, ёғ, қуюлтирилган сут, мороженое ва бошқалар);

- таркибида гўшт ёки сут бўлган уй ҳайвонлари учун озуқа , (уй ҳайвонлари учун озуқа, собачьи жевательные игрушки, йирик тортилган ун аралашмаси).

Шахсий истеъмол учун Европа иттифоқига олиб кирилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини почта орқали юбориш ҳам ман этилади.

- ҳаво транспортида саёҳат қилиш вақтида: 200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, 250 г тамаки ёхуд бир киши фойдаланиши учун белгиланган умумий миқдори 100 фоиздан ошмаган турли комбинациядаги тамаки маҳсулотлари; 

- бошқа транспорт воситалари билан саёҳат вақтида: 40 дона сигарет ёки 10 дона сигара, 50 грамм тамаки ёхуд бир киши фойдаланиши учун белгиланган умумий миқдори 100 фоиздан ошмаган турли комбинациядаги тамаки маҳсулотлари;

фоиз қисмининг бир киши фойдаланиши учун белгиланган умумий миқдори 100 фоиздан ошмаган турли комбинациядаги алкоголь ичимликларини олиб ўтиш мумкин; 4 литр вижилламаган (газланмаган) вино; 16 литр пиво.

18 ёшдан кичик шахслар тамаки ва алкоголь маҳсулотларини олиб киришда солиқ тўловларидан озод этилмайди.

Ёқилғи транспорт воситаларининг ёнилғиси сақланадиган стандарт идишларда олиб кирилиши мумкин; ёнилғи учун кўчма идишларда - бир транспорт воситасига 10 литрдан ортиқ бўлмаган ёқилғи олиб кирилиши мумкин;

2 кг гача бўлган ҳайвондан олинган қуйидаги маҳсулотлар шахсий истеъмол учун чегара ветеринар назоратисиз олиб кирилишига ёки почта орқали юборилишига рухсат берилади :

- асал, тухум;

- тирик устрицалар, тирик моллюскалар ва шиллиқ қуртлар;

2 кг гача бўлган ҳайвондан олинган маҳсулотларга шахсий истеъмол учун чегара ветеринар назоратисиз олиб кирилишига ёки почта орқали юборилишига рухсат берилади:

Киришда божхона йиғими ундирилмайди, агар шахсий фойдаланиш ёки истеъмол учун ёхуд совғага олинган товарлар қуйидагилардан ошмаса: 

210 лат (300 евро) — агар саёҳ қуруқликдан кириб келса;

300 лат (420 евро) — агар саёҳ ҳаво ёки денгиз транспортида кириб келса;

15 ёшгача бўлган болалар қай тарзда кириб келишидан қатъий назар уларга шахсий фойдаланиш учун умумий миқдори 200 латдан ортиқ бўлмаган товарлар олиб кирилишига рухсат берилади.

Умумий қийматга қуйидагилар кирмайди:

- саёҳ томонидан вақтинчалик ёки вақтинчалик олиб кирилгандан сўнг қайта олиб кирилаётган шахсий юк қиймати;

- саёҳнинг шахсий эҳтиёжи учун зарур дори-дармонлар;

- маълум миқдорда чекланганлиги ҳисобга олинган шахсий багаждаги тамаки маҳсулотлари, алкоголь ичимликлари ва ёнилғи; 

Малайзия

Наркотик воситалар ва препаратларнинг ноқонуний олиб ўтилишига ўлим жазоси берилади.

Малайзияга божсиз олиб кириш мумкин: 200 дона сигарет ёки 50 дона сигара, ёки225 г тамаки; ўткир спиртли ичимликлар - 1 л, вино и ликёрлар - 1 л.

Декларация тўлдирмасдан 10 000 АҚШ долларидан ошмаган миқдорга эквивалент бўлган валютани олиб кириш/олиб чиқиш мумкин.

Тегишли рухсатномаси бўлган қурол-яроғ, бадиий ва маданий-тарихий бойликлар, санъат буюмлари олиб кириш ва олиб чиқишда божхона назоратидан ўтказилиши лозим.

Бир шахсга бир номдан ортиқ бўлмаган электр, аудио-видеоаппаратуралар олиб кирилишига рухсат берилади.

Озарбайжон

Олиб кириш таъқиқланган ёки чекланган

1) Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар: (махсус рухсатномаси бор овчилик қуроллари бундан мустасно);  
2) Наркотиклар ва таркибида наркотик бор препаратлар;  
3) Ҳайвонлар;  
4) Озарбайжоннинг конституциявий тизимига қарши қаратилган деб талқин қилиниши мумкин бўлган фотосуратлар ва босма материаллар;  
5) Янги узилган сабзавот ва мевалар.

 

Россия

Олиб кириш таъқиқланган ёки чекланган

1) Нашр қилинган ташувчилардаги маълумотлар, шунингдек ичида қуйидагилар бўлган аудио ва видео:

- экстремистик ёки террористик ҳаракатга даъват;  
- сотиш учун олиб ўтилаётган порнография;  
- сайлов ва референдумлар тўғрисидаги РФ қонун ҳужжатларидаги талаблар бузилиб, тайёрланган тарғибот материаллари; 

- нацистларнинг рамзлари ва атрибутларини тарғиб қилувчи материаллар;

- божхона иттифоқига кирувчи давлатларнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига , уларнинг давлат хавфсизлигига, шунингдек, айрим фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига зиён етказувчи маълумотлар.

2) Хизмат ва фуқаролик қуроли 

Ўқ отиш қуролига артиллерия, отар қуроллари ва гранатомётлар киради.

- навбат билан отиш мумкин бўлган ўқ отиш қуроли;

- бошқа предметларга ўхшатиб ясалган ўқ отиш қуроли;

- тиғи ёки учи 90 мм ортиқ бўлган тиғли совуқ қурол ва пичоқлар;

- асабларни фалажлайдиган, заҳарланган моддалар билан ўқланган газланган қурол;

- қурол сифатида қўлланилувчи гурзи, бумеранг ва бошқа предметлар;

- қуролнинг алоҳида қисмлари ва ўқлар;

3) Хавфли чиқиндилар.

Хавфли чиқиндилар рўйхати Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган. 

4) Махфий маълумотларни олиш учун мўлжалланган техник воситалар ва мосламалар:

- бошқа предмет номи остида фото-, теле- ва видеокамералар; закамуфлированные под другие предметы;

- телефондаги ўзаро гапларни эшитиш учун техник воситалар;

- шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа 

мосламалар;

5) Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ наркотик моддаларнинг прекурсорлари бўлмаган (наркотик моддалар ва психотроп моддалардан олдин бўлган ) заҳарли моддалар ва психотроп моддалар. 

6) Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва улардан олдин бўлган прекурсорлар.

Тегишли ҳужжатлари тақдим этилган тиббий кўрсатмалар бўйича қабул қилинган дори-дармон воситалари ушбу тоифага кирмайди.

7) Инсон органи ва тўқималари, шунингдек, қон ва унинг компонентлари.

8) Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган рўйхат бўйича озонга зиён етказувчи моддалар; 

9) Божхона иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ 

   ўрнатилган рўйхат бўйича ўсимликларни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган воситалар;

10) Биологик сув ресурсларни овлаш ва тутиш асбоблари; 

- балиқ тўрлари, синтетик нейлон ёки бошқа полиамид ҳамда ипининг диаметри 0,5 мм дан кам бўлган ва тешикларининг ўлчами 100 мм дан кам бўлган синтетик моноиплардан иборат узеллар; 

- электр тутиш системалари ва мосламалар.

 

Сингапур

 Олиб кириш тақиқланган:

- сақич (тиббиётда ишлатиладиган сақич бундан мустасно);

- чайналадиган тамаки;

- тўппонча ва револьвер шаклидаги зажигалка;

- наркотик и психотроп моддалар;

- жонли табиатнинг йўқолиш хавфи остида бўлган маълум объектлари ва уларнинг иккиламчи маҳсулотлари; 

- фейерверклар;

- порнографик нашрлар, видео- ва аудио ёзувлар, компьютер дастурлари;

- нашрлар, видео ёзувлар, видео компакт дисклар, лазер дисклар, ёзувлар ва кассеталардан муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда олинган нусхалар;

- ҳукуматга қарши мазмундаги , исёнкорлик руҳидаги материаллар.

Юқорида номлари санаб ўтилганлардан бирортасини Сингапурга олиб киришга ҳаракат қилиш жиноий жазога тортилади.

18 ёшдан ошган шахсларга Сингапур ҳудудига шахсий эҳтиёжлар учун бож тўловларисиз 1 л ўткир алкоголли ичимликлар (брэнди, виски, джин, ром, ароқ), 1 литр вино и 1 литр пиво (эль, спраут, портер) олиб кириш ҳуқуқи берилган. Бироқ, бу имтиёз Сингапурга Малайзиядан кирадиган шахсларга берилмайди, шунингдек Сингапурдан ташқарида 48 соатдан кам вақт бўлган шахсларга алкогол олиб кириш тақиқланган.

Ўқотар қуроллар, портловчи моддалар, зирҳли кийим-бош, ўйинчоқ милтиқлар, тўппонча ва револьверлар, совуқ қуроллар, найзалар ва қиличлар (олиб кириш учун Сингапур полиция бошқармасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади).

Нақд пул ёки умумий миқдори 30 минг сингапур доллари (ёки хорижий валютадаги эквиваленти) ва ундан ортиқ миқдорда тақдим этувчи шахс номига берилган оборот ҳужжатларига эга бўлган Сингапурга кириб келадиган ва Сингапурдан чиқиб кетадиган шахслар, божхона назоратидан ўтаётганда тегишли декларацияни тақдим этишлари шарт. 

Ушбу қоидага амал қилмаган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади ва 50 минг сингапур доллари миқдорида жарима тўлаш ёки 3 йилдан ошмаган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинадилар.

Фильмлар, видео ёзувлар, видео ўйинлар, нашрлар ва аудио ёзувлар (олиб кириш учун ОАВни ривожлантириш бошқармасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади).

Фармацевтик препаратлар, дори-дармонлар, заҳарлар (олиб кириш учун Сингапур тиббий-санитар бошқармасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади).

Радио ва теле ускуналар, рациялар (олиб кириш учун Сингапур Ахборот-коммуникация бошқармасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади).

Таиланд

Олиб кириш тақиқланган:

- наркотик воситалар ва психотроп моддалар;

- беҳаё мазмундаги буюмлар ва нашрлар;

- сохта ва қалбаки маҳсулотлар; 

- сохта тангалар ва банкноталар, қўриқланадиган ёввойи ҳайвонлар.

Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун Таиланд қонунларида ўта оғир жазо – ўлим жазосигача кўзда тутилган.

 Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: максимал рухсат берилган миқдор — бир кишига 200 дона сигарет ёки 250 г тамаки (сигара) , лекин иккаласидан 250 г дан ошмаган миқдорда,

ва 1 л алкоголли маҳсулот. Белгиланган меъёрдан ортиқ маҳсулотни божхона назоратидан ўтгунга қадар бунинг учун мўлжалланган махсус қутиларда қолдириш керак. 

Бадиий ва маданий-тарихий бойликлар. Будданинг ҳайкалчалари ва тасвирларини , диний ва қадимий санъат буюмлари, анитиквар буюмларни олиб кириш/чиқиш учун Тасвирий санъат департаменти (Department of Fine Arts)нинг рухсатномаси талаб қилинади.

Қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва портловчи ускуналарни олиб кириш/чиқиш учун Миллий полиция бошқармаси (Office of National Police)нинг рухсатномаси талаб қилинади. 

Симсиз приёмник ва передатчиклар, телекоммуникацион қурилмаларни олиб кириш/чиқиш учун Телекоммуникациялар бўйича миллий комиссия (National Telecommunications Commision)нинг рухсатномаси талаб қилинади.

Тожикистон

Олиб кириш/чиқиш тақиқланган: наркотиклар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, заҳарлар, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари ҳамда хавфсизлигига, аҳоли маънавиятига путур етказиши мумкин бўлган босма ва видеоматериаллар Ҳайвонлар, асбест, асаларилар, зулуклар, пилла қурти ва бошқа тирик организмалар, биологик субстанциялар (инфекцион ёки ноинфекцион), олтин ёки кумуш қуймалари, қалбаки товарлар ёки материаллар, тангалар, валюта, ўқотар қуроллар, амуниция (ёки эҳтиёт қисмлар), қаламтарошлар, мўйналар, хавфли ёки ёнувчи материаллар, одам ва ҳайвон хоки, фил суягидан ясалган буюмлар, заргарлик маҳсулотлари, наркотиклар, кредит-пул ҳужжатлари, парфюмерия маҳсулотлари, тез бузиладиган маҳсулотлар, порнографик маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, нархи 150$ дан ортиқ бўлган соатлар, антиквар буюмлар, хом тухумлар, электрон ва юқори частотали ускуналар, мўйналар, асал ва асалари уялари, виагра

Жисмоний шахслар ТР чегараси орқали божхона тўловларидан тўлиқ озод қилинган 1000 $ га эквивалент миқдордаги товарни олиб ўтиш, шунингдек божхона тўловларини тўламасдан умумий нархи 100 $ гача бўлган халқаро почта жўнатмаларини бож тўловларисиз олиш ва юборишлари мумкин.

Тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни, агар уларнинг умумий нархи 100 $ дан ортиқ бўлмаса, олиб кириш бўйича чекловлар йўқ.

Хорижий валютани олиб киришга чеклов йўқ/ олиб чиқиш - 500 $ гача бу АҚШ долларига эквивалент миқдордагимиллий валютага ҳам тегишли

Олиб киришда эмлашлар ҳақидаги сертификат талаб қилинмайди, лекин ич терламага қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши мақсадга мувофиқ.

Уй ҳайвонларини олиб киришда уларга тегишли халқаро намунадаги паспорт бўлиши зарур, унда қутуриш ва чумкага қарши эмланганлиги хақида белги бўлиши керак

Туркия

Қурол-яроғ ва ўқ-дориларни, наркотиклар, таркибида юқори дозада наркотик воситалар бўлган дори-дармонларни олиб кириш ва олиб чиқиш тақиқланган.

Спиртли ичимликлар ва сигаретлар: Божсиз олиб кириш мумкин: 20 қути сигарет, ёки 50 дона сигара ёки 200 г тамаки,5 л алкоголли ичимлик. 

Заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо буюмларни декларацияда кўрсатиш зарур.

Маиший техникани шахсий эҳтиёжлар учун зарур буюмлардан ташқари, олиб кириш мумкин:  иккита фотоаппарат, портатив радиоприёмник, ёзув машинкаси, кинокамера. Видеомагнитофонлар, телевизорларни декларацияда кўрсатиш зарур. 

Хорижий ва миллий валютани олиб кириш чекланмаган (5000 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бўлса, декларацияда кўрсатиш шарт). Турк лирасини 1000 АҚШ долларига эквивалент миқдорда олиб чиқиш мумкин.

Нархи 200 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган совғалар, шахсий эҳтиёжлар доирасида косметик воситалар, атир-упалар, озиқ-овқат маҳсулотларини олиб ўтиш мумкин.

Туркманистон

Туркманистонга юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кириш тақиқланган:

- болалар пневматик тўппончалари, наганлар, автоматлар, милтиқлар ва пластмасса ҳамда бошқа ўқлар отувчи бошқа воситалар;

- ишлатилган шиналар (улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш кўзда тутилган ҳолда);

- рули ўнг тарафдан бошқариладиган ёки рули чап тарафдан ўнг тарафга қайтадан ўрнатилган автотранспорт воситалари , Туркманистон ҳудудидан транзит орқали ўтаётган махсус техника, механизмлар ва транспорт воситалари бундан мустасно.

- ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олмаганда 10 йил тўлган автотранспорт воситаси, шунингдек ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар автотранспорт воситалари, мотоцикллар, тракторлар, махсус техника ва шикастланган ёки бузилганлиги муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ келмайдиган бошқа техника, шикастланганлик ва бузилганлик даражаси белгиланган тартибда аниқлангандан сўнг;

- спорт намунасидаги юқори тезликка эга автомобиллар, шунингдек двигателининг ишчи ҳажми 3 500 куб см дан ортиқ бўлган енгил автомобиллар(шунингдек йўл йўқ жойлардан ҳаракатланишга, Туркманистон ҳудудидан транзит йўли билан ўтишга ва реэкспортга мўлжалланган автотранспорт воситалари, микроавтобуслар);

- порнографик мазмундаги босма, видео-, фото-, кино- ва аудио маҳсулотлар*;

- Туркманистоннинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига, унинг давлат хавфсизлигига, аҳолининг саломатлиги ва маънавиятини ҳимоя қилишга путур етказадиган маълумотлари бор босма ва аудиовизуал материаллар, бошқа ахборот ташувчилар*.

Эслатма: * Шунингдек Туркманистон ҳудудидан транзит йўли билан олиб ўтиш ҳам тақиқланган.

Туркманистонга жисмоний шахслар томонидан олиб кириш ва олиб чиқиш (жўнатма юбориш) тақиқланган: 

- қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳарбий техника ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус тайёрланган йиғувчи қисмлар ва материаллар;

- портловчи моддалар;

- ядровий материаллар, шу жумладан иссиқ ажратувчи сборка кўринишидаги материаллар;

- нурланишни ионлаштирадиган манбалар;

- қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратишда ишлатилиши мумкин бўлган технологиялар ва махсус ускуналар;

- пиротехник воситалар (фейерверклар (бенгал мушаклари ва чақмоқтошлар, шамлар ва машъалалар, порох ёрдамида ўт оладиганлар буларга кирмайди) петардалар, ракетницалар);

- наркотик моддалар, психотроп воситалар, прекурсорлар, уларни тайёрлаш ва қўллаш учун технологиялар ва мосламалар;

- заҳарлар ва заҳарловчи моддалар;

- бекор қилинган қимматли қоғозлар;

- ёрлиқлар (этикеткалар), бутилкаларнинг пўкаклари ва алкогол маҳсулотларининг барча турларини тайёрлаш учун керакли бошқа упаковка материаллари.

 

Украина

Украинага урушни, ирқчиликни, зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни олиб кириш қатъиян тақиқланган. Шунингдек, қуйидаги товарларни олиб кириш тақиқланган: 

 1. Наркотиклар; 

 2. Заҳарловчи ва радиоактив моддалар; 

 3. Заҳарли ва портловчи моддалар; 

 4. Рухсатномаси бўлмаган маҳсулотлар; 

 5. Катта миқдорда дорилар. Дорининг бир тури – 5 упаковкадан ошмаслиги керак; 

6. Психотроп моддалар

 

Франция

Олиб кириш тақиқланади:

-қалбакилаштирилган товарлар;

- педофиль характердаги материаллар, яъни болалар порнографияси;

- асбест ва таркибида асбест бўлган маҳсулотлар 

- таркибида хавфли элементлари бўлган предметлар (масалан: қўрғошин тузи, никель);

- ўсимликлар, ўсимлик ва бошқа маҳсулотлар (юқори қатламлар, уруғлар, культивация қилинадиган тупроқ); поверхностные слои, семена, культивируери мая почва);

- миллий ёки умумевропа қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар. 

Сигареталар. 200 дона сигарета ёки 100 дона сигарилл, ёхуд 50 дона сигара ёки чекиш учун 250 г табак. Ўрнатилган меъёрлардан бирортаси ошганда товарни олиб ўтиш ҳуқуқидан фойдаланганлиги учун белгиланган миқдордаги пул ёки жаримани тўлаши ёки олиб ўтилаётган товардан воз кечиши ва жарима тўлаши керак бўлади. Сигарета ва спиртли ичимликларни 17 ёшга тўлган шахсларгина олиб ўтишлари мумкин.

Спиртли ичимликлар. 4 л – вино, 16 л – пиво. Ўткирлиги 22 даражадан юқори бўлган спиртли ичимликлар – 1 л. Ўткирлиги 22 даражадан паст бўлган спиртли ичимликлар – 2 л. Тоза этил спирти асосидаги ўткирлиги 80 даражадан юқори бўлган ичимликлар – 1л.

Заргарлик буюмларини олиб ўтишда кумуш, олтин ва уларнинг қотишмаси, шунингдек, қимматбаҳо металларнинг қолдиқлари, кумуш ва олтин тангалардан 7,5 % миқдорида бож ундирилишини назарда тутиш лозим. 

Олиб ўтилаётган буюм қиймати 5000 евродан ошган ҳолларда унинг қийматидан 4,5 % йиғим ундирилади. Ушбу қийматдаги коллекция олиб ўтилаётганда солиқ коллекциянинг умумий қийматидан олинади.

5. . Қурол-яроғ ва ўқ-дорилар. 4 тоифадаги қуроллар мавжуд:

А тоифа: сотиб олиниши ва сақланиши тақиқланган ҳарбий жиҳозлар (ускуналар) ва қурол-яроғ (А1) ҳамда ҳарбий жиҳозларга (ускуналарга) тегишли бўлган шахсан олиб юриш ва ҳарбий ҳаракатлар учун мўлжалланган қурол-яроғ (ўқ отар қурол), (боевых) жанговар заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган аслаҳа-анжом (А2).

В тоифа: сотиб олиш ва сақлаш учун рухсатнома талаб қиладиган қурол-яроғ;

С тоифа: сотиб олиш ва сақлаш учун махсус декларация бўлишини талаб қиладиган қурол-яроғ;

D тоифа: қайд қилиншини талаб қилувчи қурол-яроғ ва бемалол фойдаланиш мумкин бўлган (оборудование) ускуна (жиҳоз)

Франция ҳудудига қурол-яроғ олиб кириш бўйича батафсилроқ маълумот Божхона бош бошқармаси сайтида берилган: 

Тарихий қурол-яроғ олиб кирилишини назорат қилиш Бурж шаҳрининг Техник бошқармаси томонидан амалга оширилади. 

Олиб киришда предмет техник анализга юборилади, ундан ўтказилгандан сўнг қурол –яроғ божхона чегарасидан ўтказилади. 

26.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг