Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ишонч телефонлари
50259

ДИҚҚАТ, «ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ»!  

Агар Сизга божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса Давлат божхона қўмитасига 11-08 қисқа рақамли «Ишонч телефони» орқали хабардор қилишингизни сураймиз.   

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Ишонч телефонлари" орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.

Унда фуқаролар божхона органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек божхона соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.

Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

Агар берилаётган маълумотлар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса ёки божхона органлари фаолиятига дахлдор бўлмаса, у ҳолда маъсул ходим томонидан унинг хабар юзасидан қаерга мурожаат қилиш кераклиги бўйича тушунтиришлар берилади.

Қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаат белгиланган тартибдарўйхатга олинади ва билдирги асосида раҳбариятга киритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

3.04.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг