Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасига доир давлат хизматлари
42403

БОЖХОНА ОМБОРИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Лицензияланадиган фаолият тури

Божхона омбори фаолияти.

2. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.

3. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти.

4. Лицензияловчи орган

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби

а) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

б) Давлат хизматлари марказлари орқали.

6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- лицензия даъвогари эга бўлган бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

- автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош)
ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси (қўриқланадиган ҳудуд, божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган);

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 кун.

10. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м2 очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда – БҲМ) 5 баравари миқдорида ёки 1 м3 бино ҳажми учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.

11. Лицензиянинг амал қилиш муддати

Чекланмаган.

ЭРКИН ОМБОР ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Лицензияланадиган фаолият тури

Эркин омбор фаолияти.

2. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.

3. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти.

4. Лицензияловчи орган

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби

а) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

б) Давлат хизматлари марказлари орқали.

6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- лицензия даъвогари эга бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

- автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси (қўриқланадиган ҳудуд, божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган);

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 кун.

10. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш

Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 м2 очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда – БҲМ) 5 баравари миқдорида ёки 1 м3 бино ҳажми учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.

11. Лицензиянинг амал қилиш муддати

Чекланмаган.

БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

1. Лицензияланадиган фаолият тури

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти.

2. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.

3. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти.

4. Лицензияловчи орган

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби

а) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

б) Давлат хизматлари марказлари орқали.

6. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

- божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли тарҳи ва чизмаси;

- бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

- Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

8. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 кун.

10. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.

11. Лицензиянинг амал қилиш муддати

Чекланмаган.

ХАЛҚАРО ЙЎЛЛАРДА ТАШИШ КИТОБЧАСИНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА ЮКЛАРНИ
ХАЛҚАРО ТАШИШ УЧУН РУХСАТНОМА

1. Рухсат бериладиган фаолият тури

Халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда – ХЙТ) китобчасидан фойдаланган ҳолда халқаро ташувларни амалга ошириш.

2. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

“Халқаро йўлларда ташиш китобчасидан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 12 июлдаги 489-сон;

“Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 17 августдаги 673-сон қарорлари.

3. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахслар.

4. Рухсат берувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби

а) Даъвогар томонидан тўғридан-тўғри Давлат божхона қўмитасига топшириш орқали;

б) Почта алоқаси орқали;

в) Электрон шаклда.

6. Рухсатномани
олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

ХЙТ китобчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун даъвогар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ХЙТ китобчасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун белгиланган шаклда тузилган ариза;

даъвогарнинг белгиланган талаб ва шартларга мувофиқлигини тасдиқдайдиган Кафолат уюшмасининг хати;

ҳайдовчилар (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва транспорт воситалари (маркаси, давлат рақами белгиси, даъвогарнинг транспорт воситасидан фойдаланиш даврини кўрсатган ҳолда) рўйхати.

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Йўқ.

8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори

Йўқ.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни.

10. Рухсатноманинг амал қилиш муддати

Чекланмаган.

ТОВАРЛАРНИ БОЖХОНА ПЛОМБАЛАРИ ВА МУҲРЛАРИ ОСТИДА ТАШИШГА
РУХСАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА

1. Рухсат бериладиган фаолият тури

Халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда – ХЙТ) Конвенцияси талаблари асосида юк ташувчи автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамалар учун товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишни амалга ошириш.

2. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (32-боб).

3. Ариза берувчилар тоифаси

Юридик ва жисмоний шахслар.

4. Рухсат берувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва божхона постлари.

5. Ҳужжатларни топшириш тартиби

а) Даъвогар томонидан тўғридан-тўғри божхона органига топшириш орқали;

б) Почта алоқаси орқали;

в) Электрон шаклда.

6. Рухсатномани
олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар

Якка тартибда гувоҳнома олиш учун аризачи қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида юридик шахс рўйхатдан ўтган ёхуд жисмоний шахс доимий яшаётган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- гувоҳнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича аризани;

- транспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини;

- ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси билан белгиланган шаклдаги гувоҳнома бланкасини;

- автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни (битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади).

Конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома олиш учун аризачи қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида автотранспорт воситалари ишлаб чиқариладиган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- гувоҳнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича аризани;

- транспорт воситаси конструкциясининг чизмаларини
ва батафсил тавсифини;

- ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси билан белгиланган шаклдаги гувоҳнома бланкасини;

- автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни (битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади).

7. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори

Йўқ.

8. Рухсатнома берилганлиги учун давлат божи миқдори

Йўқ.

9. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари

Ариза қабул қилинган санадан эътиборан қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:

гувоҳнома якка тартибда берилганда – ўн иш кунидан;

гувоҳнома конструкциянинг тури бўйича берилганда – йигирма иш кунидан.

10. Рухсатноманинг амал қилиш муддати

2 йил.

17.06.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг