Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ахборот-кутубхона ҳақида
38693

Айни пайтда Давлат божхона қўмитаси кутубхонаси фондида 1 мингдан ортиқ номда 5 минг донага яқин адабиётлар жамланган.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида Давлат божхона қўмитаси Марказий аппаратининг шахсий таркиби ва ёлланма ходимларига сифатли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг интеллектуал эҳтиёжларини қондириш ва мустақил билим олишларини ривожлантиришни йўлга қўйиш мақсадида ДБҚ Кутубхонаси негизида Ахборот-кутубхонасини ташкил этиш ва уларни энг сўнгги замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Халқимизнинг маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларини божхоначилар ўртасида кенг тарғиб қилиш, шунингдек, жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд қилиш орқали ходимларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириб, пировардида соҳа самарадорлигига ҳам хизмат қилади.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот-кутубхонасини ташкил этиш ва уни жиҳозлаш учун ҳуқуқий асослар:

- Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрелдаги "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги № ЎРҚ-280 сонли Қонуни;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февральдаги “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1487- сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 июлдаги “Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини тасдиқлаш ҳақида”ги 198-сонли қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг1999 йил 25 февралдаги “ДБҚ кутубхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 55-сонли буйруғи

Давлат божхона қўмитаси Ахборот-кутубхонасини ташкил этиш ва уни жиҳозлашнинг мақсади

- ДБҚ Марказий аппаратининг шаҳодатланган, ёлланма ва хизмат кўрсатувчи ходимларига юқори сифатли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш;

- ДБҚ ахборот-кутубхонаси фондидаги мавжуд босма ва электрон нашрларни етарли шарт-шароитларда сақлашни таъминлаш ва уларни асраб-авайлаш;

- ДБҚ Ахборот-кутубхонаси фонди таркибида келажакда электрон кутубхона ташкил этилиши муносабати билан етарли шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари билан таъминлаш;

- ДБҚ Ахборот-кутубхонасида китобхонлар ва фойдаланувчиларга мутолаа учун ҳар томонлама қулай муҳитни шакллантириш; 

26.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг