Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар
38471

Божхона қўмитасига 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси юзасидан давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчилик талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида божхона қўмитасининг Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларининг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг долзарблиги нуқтаи назаридан ариза муаллифлари билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалаларни ваколат доирасида кўриб чиқилиб,  қонуний ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.  

Барча божхона органлари, шу жумладан, энг олис чегара ҳудудларида қийин шароитларда фаолият юритаётган божхона постларида ҳам жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш учун зарур шарт-шароитга
эга замонавий талаблар асосида жиҳозланган алоҳида хоналар ташкил этилган ташкил қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида божхона органларида 42 та электрон ахборот тизимлари ҳамда 33 та интерактив хизматлари амалиётга жорий этилган.

Қўмита веб сайтида “Ҳар бир мурожаат раҳбар эътиборида” номли рукн ташкил қилиниб, келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими асосида тайёрланган материаллар мунтазам жойлаштирилмоқда.

2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 2436 та (693 таси электрон кўринишда, 469 таси ёзма шаклда, 1274 таси оғзаки) мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 1414 таси (58 %) жисмоний шахслар ва 1022 таси (42 %) юридик шахсларга тегишли.

Мазкур мурожаатларнинг 841 таси (34%) божхона назорати ва расмийлаштируви, 526 таси (21%) божхона тўловларидан имтиёз
ва префренциялар олиш,   427 таси (18%) божхона органлари хизматига кириш, қайта тиклаш ва ротация қилиш,  160 таси (7 %) нафақа тайинлаш,  120 таси (5%) ходимлар ноқонуний ҳатти-ҳаракатидан норози, 70 таси (3%) мусодара товарини қайтиб олиш ва 292 таси (12%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 560 таси (23%) қаноатлантирилган, 1749 таси (71%) бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган, 127 таси (6%)  рад этилган.

Божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан 119 маротаба шахсий
ва 97 маротаба
сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, уларда 7480 нафардан ортиқ ТИФ иштирокчилари қатнашди ва  улар томонидан 1274 та мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 311 таси (24%) жойида ҳал этилган, 65 таси (6%) тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди ва 898 таси (70 %) бўйича амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилган.

Божхона қўмитаси Раиси ҳамда ўринбосарлари ва Марказий аппарат таркибий тузилмалар мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

          

 

13.02.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг