Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят қилиш тартиби
2088

Очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш учун масъул шахс: Сирожиддинов Ойбек – Божхона қўмитаси Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи

Боғланиш учун телефон: 55-502-76-00 (ички 70-81)

Очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоятларни 11-08 қисқа рақамли ишонч телефонлари орқали ҳам кечаю кундуз қабул қилинади.

Шунингдек, шикоятларни

- Божхона қўмитаси расмий веб-сайтининг “Онлайн маслаҳатчи” интерактив хизмати орқали,

- Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифа орқали  https://www.facebook.com/UZDBQ/

- Телеграмдаги @OZDBQ_bot махсус боти орқали юбориш мумкин.

 

Очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят қилиш тартиби

 

Очиқликни таъминлаш ҳақидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят қилиш «Божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига мувофиқ божхона органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар божхона органларига шикоят билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Шикоят оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкин.

Шикоятлар шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.

Божхона органларининг “ишонч телефони”га келиб тушган шикоятлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

ДБҚнинг расмий веб-сайти орқали ёки божхона органининг расмий электрон почта манзилига келиб тушган шикоятлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали  орқали келиб тушган шикоятлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг     2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида”ги низом талаблари асосида Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

 

Оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган шикоятлар Қонунда ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

Шикоятлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар якка тартибда ёки жамоа бўлиб шикоят этиш ҳуқуқига эга.

Шикоятларга қўйиладиган талаблар

Жисмоний шахснинг шикоятида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Юридик шахснинг шикоятида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Жисмоний ва юридик шахснинг шикоятида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.

Шикоятларда шикоят этувчининг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факс рақамлари кўрсатилиши мумкин.

Шикоят этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.

Ёзма шикоят шикоят этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки шикоят этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Жисмоний шахснинг ёзма шикоятини шикоят этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу шикоят уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.  

Электрон шикоят белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат ҳисобланиб, мазкур шикоятлар қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон шикоят ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма шикоят аноним мурожаат ҳисобланади.

Божхона органларида шикоятларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек унинг кўриб чиқилишини назорат қилиш божхона органларининг шикоятлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан амалга оширилади.

Шикоятлар ёзма ёки электрон тарзда рўйхатга олиниши мумкин.

Шикоятларни рўйхатга олиш журналида:

Шикоятнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, (исми ва отасининг исми), унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг жойлашган жойи, шикоятнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган таркибий тузилма номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади.

Шунингдек, қайд этиш штампида давлат органининг, ташкилотининг расмий номи (умумқабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин), мурожаатнинг келиб тушган санаси ва қайд рақами кўрсатилади.

Шикоятларни бериш муддатлари, қоида тариқасида белгиланмайди. Айрим ҳолларда, агар бу божхона органининг шикояти кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра, шикоятни бериш муддати белгиланиши мумкин.

Буйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.

Шикоят беришнинг узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи божхона органи томонидан тикланади.

Жисмоний ва юридик шахслар ўз шикоятини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ва электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат божхона органининг хати билан мурожаат қилувчига қайтарилади.

Шикоятни чақириб олиш тўғрисида ариза божхона органлари, томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.

Шикоят билан ишлаш муддатлари улар божхона органига келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва (ёки) байрам кунларига тўғри келса, кейинги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.

Шикоятни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Божхона органларида мансабдор шахслар ёки бунга ваколат берилган бошқа мансабдор шахсларга оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки шикоятларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек, уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.

Рўйхатга олинган шикоятлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай божхона органи раҳбарига ёки унинг ўринбосарларига киритилади, у масъул таркибий тузилма раҳбарини белгилаган ҳолда мурожаат бўйича ўзининг муносабат белгисини (резолюция) қўяди.

Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб иш кунининг ўзида электрон дастурга киритилиб, ижрочиларга юборилади. Ижрочилар электрон дастур орқали юборилган мурожаат ва раҳбар топшириғи билан 1 кун муддатда танишиши ҳамда ижроси учун тегишли чораларни кўриши лозим.

Мурожаат ва раҳбарнинг муносабат белгиси бир иш куни мобайнида асосий ижрочи тузилмага имзо қўйдирган ҳолда ёки электрон дастур орқали берилади.

Божхона органига келиб тушган мурожаатлар божхона органининг иш юритувига қабул қилиниши бўйсуниш тартибида божхона органининг қуйи тузилмасига юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига юборилиши мумкин.

Божхона органлари ваколати доирасига кирмайдиган масалалар бўйича келган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирилмай тегишли давлат органларига БҚ марказий аппарати таркибий тузилмалари ёки ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан имзоланган хат билан юборилади ҳамда  бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Шикоятни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.

Агар шикоятларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчига қайтарилади.

Шикоят тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган ижрочи мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсдан, шунингдек ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.

Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт.  

Божхона органлари мансабдор шахсларига келиб тушган ва мазмунан ҳал этиши шарт бўлган ариза ёки шикоятлар ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирларни кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари божхона органлари мансабдор шахслари томонидан, истисно тариқасида кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар берилади. 

Шикоят бўйича муаллифга асосланган батафсил жавоб хати юборилгандан сўнг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими(ёки гуруҳи) масъул ходимлари томонидан назоратдан ечилади.

Жисмоний шахс ва юридик шахс вакили божхона органи раҳбарига ёхуд уларнинг мансабдор шахсларга видеоконференцалоқа воситасида шикоят бериши, олдиндан тасдиқланган махсус ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда видео-конференцалоқа жадвал орқали амалга оширилади.

Бунинг учун шикоят этувчи видео-конференцалоқа ўрнатилган тегишли божхона органига белгиланган тартибда талабнома билан мурожаат қилади. Ариза электрон шаклда берилиши мумкин.

20.12.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг