Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Статистик маълумотлар, услубий материаллар ва ижтимоий роликлар
37402

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурлариининг қабул қилинаётганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 27 май куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармон бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Мазкур Фармон билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Фармон ижроси доирасида Давлат божхона қўмитасида Раиснинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ва ҳудудий бошқармаларда эса бевосита бошқарма бошлиғи раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиялар ташкил этилди.

Комиссия зиммасига бир қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди. Хусусан,

- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва идоравий дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;

- божхона ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

- божхона соҳасидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини оширилишини таъминлаш;

- тизимда коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

- божхона соҳасидаги коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

- ҳар чоракда ДБҚ комиссиясининг йиғилишларини ўтказиш, йиғилишда коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолати, ўсиш суръатлари ҳамда тенденцияларини, коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини соҳалар ва йўналишлар кесимида ўрганиш ва танқидий баҳолаш вазифаларини амалга ошириш юклатилди.

Давлат божхона қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда “Давлат божхона қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, божхона органларида:

- соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда божхона процедураларини рақамлаштириш ҳисобига божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

- коррупция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни бошланиш босқичини ўзида аниқлаш ва уларга шароит яратувчи омилларни бартараф этиш;

- коррупцияга қарши қаратилган профилактика-тарғибот тадбирларини янада кучайтириш ҳамда мувофиқлик тизимини такомиллаштириш;

- божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини қисқартириш;

- давлат бюджетига божхона тўловлари тушумини ошириш;

- Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик - “compliance control” тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, коррупцияга ва бошқа салбий иллатларга самарали қарши курашишни ташкил этиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати, божхона қонун-ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни ҳал этиш механизмлари ишлаб чиқилди.

Ҳозирда мазкур тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида тизимда мониторинг ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармони билан Давлат божхона қўмитасида Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқармаларда ушбу бошқарма бўлимлари ташкил этилди.

Шунингдек, божхона органларида “комплаенс-назорат” тизимини қўллашда хорижий давлатларнинг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга, тизимда коррупцияни келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказишга ҳам эътибор қаратилади.

 Хавф даражаси паст бўлган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнларини босқичма-босқич инсон омилини аралаштирмаган ҳолда автоматик расмийлаштиришни жорий этиш ҳам олдиндаги муҳим режалардан бири ҳисобланади.

Божхона органларида коррупцияни олдини олишнинг илмий-назарий асослари (услубий қўлланма)

Коррупция: хорижий мамлакатлар давлат ва хукук, тарихида унга қарши курашиш масалалари (мақола)

Коррупция: давлатга ҳам, жамиятга ҳам зиён етказади (мақола)

 




 

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг