Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларининг очиқлик соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш ёки кўламини кенгайтириш таклифлар
2139

Очиқлик ва шаффофлик – коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга хизмат қилувчи энг самарали воситалардан биридир. Шу боисдан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, очиқлик тамойилларининг таъсирчан шаклларини жорий этиш, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишлар тобора қатъий ва изчил тус олмоқда.

Шаффофлик замирида иқтисодий хавфсизлик шиори остида фаолият олиб бораётган давлат божхона хизмати органларида ҳам фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Очиқликни таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-154-сон Фармонидан келиб чиқиб, илк маротаба божхона органларининг Очиқлиги концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ҳозирда божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ҳамда доимий равишда комплекс баҳолаш, мазкур йўналишда божхона ходимларини рағбатлантиришга қаратилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Очиқлиқни таъминлашнинг яна бир муҳим йўналиши мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришда намоён бўлади. Бу борадаги муҳим янгилик шуки, 2022 йил 9 сентябрдан эътиборан давлат божхона хизмати органларининг ягона Call-маркази фаолияти йўлга қўйилди.

11-08 қисқа рақами остида фаолият юритаётган ягона “Call” марказида мурожаатлар 24 соат давомида, дам олиш ва байрам кунларисиз узлуксиз қабул қилинмоқда. Бунинг учун 10 нафар операторлар марказда смена алмашиб, фаолият кўрсатишмоқда.

Бундан ташқари Давлат божхона қўмитаси расмий-веб сайтининг янги такомиллаштирилган версияси орқали мурожаатни янада осон ва қулай тарзда юбориш имконияти – “Мурожаат йўллаш” электрон хизмати жорий қилинди.

Бунинг учун мурожаат эгаси паспорт серияси, рақами ва туғилган куни ҳақидаги маълумотларни киритса, кифоя. Энг муҳими, эндиликда мурожаат эгаси ўзи юборган мурожаатнинг ҳолати ва ижрочиси ҳақидаги маълумотларни ҳам онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлди.

Пировардида буларнинг барчаси Очиқлик индексида Давлат божхона қўмитасининг ўрнини яхшилаш билан бир қаторда коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштиришга хизмат қилади.

Мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан Божхона қўмитасининг очиқлик таъминлашга қаратилган тадбирларни мониторинг қилиш ҳамда доимий равишда комплекс баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан турли таклифлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

1. Божхона қўмитасининг ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини баҳолашга қаратилган “Самарадорлик” ахборот тизимида айнан очиқликни таъминлашга масъул қилиб бириктирилган 22 нафар ходимларнинг фаолият мезонларига “Очиқ ва ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш” мезон кўрстакичини киритиш таклиф қилинди ва мазкур таклиф амалиётга жорий қилинди.

2. Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида очиқликни таъминлашда таъсирчан ва креатив усуллардан фойдаланишгга алоҳилда эътибор қаратилиб, илк бор мазкур мавзуда айнан божхона ходими ижросида қўшиқ ёзиш таклифи билдирилди. Мазкур таклиф ҳам инобатга олиниб, қўшиқ тайёрланиб, унга мусиқий видеоклип ҳам тасвирга олинди.

3. Ҳозирда очиқликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликни кенг хабардор қилиб бориш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармони ижроси доирасида божхона органларида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида  ҳар чоракда 1 маротаба брифинг ташкил қилиш таклифи илгари сурилмоқда.

28.12.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг