Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси
35002

Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 майдаги

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги

ПФ-5729-сон Фармони ижроси тўғрисида"ги 159-сон буйруги билан тасдиқланган.

 

Давлат божхона қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси таркиби

Давлат божхона хизмати органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссияси – ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари, ҳудудий бошқармалар, “Тошкент–АЭРО” ИБК ва Божхона институти бошлиқлари ҳамда Миллий кинология маркази директори раҳбарлигида тузилган ҳуқуқбузарликларни, хусусан коррупцияни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ишларни мувофиқлаштирувчи комиссия.

 

Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссиясининг 2022 йил фаолияти натижалари тўғрисида 

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.04.2022 йилдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ 122-сонли Фармон билан божхона органларида 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс-назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш белгиланган.

Шунга асосан Шахсий хавфсизлик бошқармасида 3 та штат бирлигидан иборат Комплеанс-назорат ва таҳлил бўлими ташкил этилди.

Фармон 13-банди, 13.1-кичик бандида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда божхона органларида комплаенс-назорат тизими бўйича ўқув графиги ишлаб чиқиб, тасдиқлаш вазифаси юклатилган.

Ходимларни “комплаенс-назорат тизими” йўналишида ўқишларини ташкил этиш мақсадида, ДБҚнинг 15.03.2022 йилдаги “Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалари ходимлари учун сайёр ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 13-сон Фармойиши тасдиқланган. Унга кўра, машғулотлар Шахсий хавфсизлик бошқармаси, Божхона институти ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан амалга оширилиши белгилаб олинди. Бу борада Агентлик билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Жумладан, 2022 йилнинг ўтган даврида ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаларида ҳамда Миллий кинология маркази ходимлари билан “комплаенс-назорат тизими” йўналишида ўқишлар ташкил этилган.

Ушбу учрашувларда ходимлар эътиборига “Нафс исканжасида” номли видео фильм намойиш этилган ҳамда тизимда коррупцион хавфлар тенденцияларини баҳолаб бориш ҳамда шахсий таркиб ўртасидаги ахлоқий-руҳий муҳитни яхшилаш борасида ходимлар билан ижтимоий сўровномалар ўтказилган.

Фармон билан, 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимини яратиш белгиланган. Топшириқ ижроси бўйича мамлакатлардаги коррупция даражасини акс эттирувчи рейтингларни эълон қилувчи халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланувчи “Transparency International”, “U4 Коррупцияга қарши курашиш ресурс маркази”, шунингдек, Бутунжаҳон божхона ташкилотининг “Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалолликни тарғиб қилиш дастури (A-CIP)” ҳамда бошқа ривожланган давлатларнинг коррупция хавфларини аниқлаш методлари, уларни бошқариш ва бартараф этишга қаратилган тавсия, шартлар ва кўникмалари ўрганилди.

Бугунги кунда дастурнинг ташки кўриниши (“interface”) яратилган бўлиб, дастур томонидан ходимларга нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари, уларга қўлланилган интизомий жазо чоралари, божхона тўловларини нотўғри ундириш билан боғлик хатоликлар (товарлар қиймати, ТИФ ТН кодини, имтиёз ва префенцияни нотўғри қўллаш билан боғлиқ), чегара ва ТИФ божхона постларида коррупция юзага келтиривчи ҳолатлар (айни бир ходим томонидан бир корхона (ёки фуқаро)ни  доимий расмийлаштирувдан ўтказиши)ни автоматик аниқлашга қаратилган 30 га яқин мезонлар асосида божхона ходимларининг хавф даражалари тоифаларини (юқори, ўрта ва паст) белгилаш ва баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилди.

Ҳозирда дастур ёрдамида Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимларига ҳудудларда аниқланган коррупцион хавфларни минималлаштириш бўйича автоматик топшириқ бериш имкониятларини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлиги таъминлаш мақсадида, ДБҚнинг “Алоқа каналлари орқали келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти”, “Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш Услубиёти” ҳамда “Ходимларни одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитиш бўйича Йўриқнома”лар ишлаб чиқилди.

Божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида шахсий таркиб билан 931 маротаба умумий тартибдаги тарбиявий профилактик ишлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида божхона органларида турли коррупцион кўринишидаги ноқонуний ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, жорий йил давомида Ўзбекистон Республикаси Куррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари бўйича барча ҳудудий божхона бошқармаларида ўқув амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбиркорлар, ТИФ иштирокчилари ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатлар шакллантириш, улар томонидан божхона соҳасига оид тартибларни билмасликлари оқибатида коррупциявий ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида 74 маротаба профилактик йиғилиш ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш, тизимда соғлом ишчанлик муҳитини шакллантиришда ходимларнинг оила аъзолари ўрни юқори эканлигидан келиб чиқиб, улар билан 42 маротаба профилактик тадбирлар ташкил этилди.

302 нафар ходимларнинг яқин қариндошларига улар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга қаратилган антикоррупцион мазмундаги умумий ва индивидуал шаклдаги огоҳлантириш хатлари юборилди.

Бу каби тадбирлар давомида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни содир этилишини олдини олиш, ходимларни ўз ватанига садоқатли ҳамда фидойи, давлат ва жамият манфаатларига содиқ, божхона органлари обрўси, унинг равнақи учун жонкуяр этиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу тадбирлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, соҳа мутахассислари ва диний уламо вакиллари жалб этилди.

Шунингдек, божхона органларида коррупция, тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколати доирасидан четга каби салбий ҳолатларни содир этилишини олдини олиш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида
ходимлар билан 1338 маротаба якка тартибдаги тарбиявий профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Профилактик мақсадларда фойдаланиш учун “Қасамёдга хиёнат”“Нафс ўпқонида”“Коррупция ҳалокатга йўл”“Коррупцияга ўрин йўқ”“Пора - юзни қилар қора” ва “Шукрни билмаган ношукрлар”, “Нафс исканжасида” номли хизматда фойдаланиш ва ички намойиш учун мўлжалланган ҳужжатли видеофильмлар ва та ижтимоий роликлар тайёрланиб божхона ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларининг эътиборига етказилди.

Шунингдек, ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида божхоначилар ҳақида “Божхона заҳмати”, “Божхоначилар”, “Хотира”, “Юрт меҳри асрасин” номли қўшиқлар яратилиб, уларга мусиқий клиплар ишлаб чиқилди.

 Коррупцияга қарши курашиш доирасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида аудио, видеороликлар, баннер, плакат, инновацион ахборот-тарғибот материалларидан кенг фойдаланилмоқда.

Жумладан, антикоррупцион мазмундаги жами 907 дона (119 дона баннерлар, 24 дона инфографикалар, 64 дона буклетлар, 21 дона флаерлар, 464 дона таҳлилий мақолалар ва рисолалар, 76 дона видеороликлар, 75 дона слайдлар ва 64 дона инновацион ахборот-тарғибот) материаллари ишлаб чиқилиб, мазкур материалларни божхона объектларининг фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўринарли бўлган қисмига жойлаштирилиши таъминланди.

Тизимдаги коррупцион омилларни батараф этиш, ходимлар иш самарадорлигини ошириш мақсадида “E-ҳужжат”, “Е-Архив”, “Е-қарор”, “Авиа API/PNR”, “E-Navbat”, “Шаффоф тизими”, “Божхона ходими”, “Божхона қиймати”, “Транспорт назорати” ва “Коррупциявий хавфлар” каби ахборот тизимлари яритилиб, уларни такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Тизимда коррупция ва тамагирликка қарши курашиш ҳолатини фуқароларга ва тадбиркорларга етказиб бориш мақсадида телевиденияда 188 маротаба, газетада 157 маротаба, радиода 234 маротаба ва интернет тармоғида 501 маротаба коррупцияга қарши курашишга бағишланган чиқишлар қилинди ва маълумотлар берилди.

Оммавий ахборот воситасилари, жамоатчилик, нодавлат ташкилотлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлиги ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Жумладан, 2022 йил 27 сентябрь куни Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов, соҳавий бошқарма бошлиқлари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  вакиллари, қўмитанинг мутасадди ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар иштирокида “Божхона органларида коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс назорат тизими: янгиликлар ва натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

10.07.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг