Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларининг давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ҳамкорлиги
39405

Божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар божхона органларининг ўз фаолиятини амалга оширишида, шунингдек божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларига қарши курашишида уларга ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.

Божхона органларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги электрон ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Божхона органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар уларнинг қонуний талаблари бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бепул асосда тақдим этилади.

6.03.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг