Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари,
божхона хизмати полковниги
Биография
1978 йилда туғилган.
1999 йилда Тошкент молия институтини, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2003 йилдан 2017 йилгача божхона органларида турли лавозимларда хизмат қилган.
2017 йилдан 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида фаолият юритган.
2018 йилдан 2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясида масъул ходим сифатида хизмат қилган.
2022 йилдан Божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида хизмат қилиб қилмоқда.
Раис ўринбосари вазифа ва функциялари:
– ташки савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташки савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;
– божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташки савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари — давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
– статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташки савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш;
– товарларнинг ташки иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;
– контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонун бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
– хорижий мамлакатлар божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, божхона иши соҳасидаги илғор тажрибаларни тизимли ўрганиш ва жорий этиш;
– Ўзбекистон Республикаси Миллий кинология марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
– божхона органларининг бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш, ходимларни компьютер ва бошқа ускуналар, алоқа хамда божхона назорати воситалари билан таъминлаш, юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.