Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар
5450

Божхона органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

Божхона органларининг расмий веб-сайтларига қуйидаги ахборотлар жойлаштирилади:

1. Божхона органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

2. Божхона органлари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;

3. Божхона органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

4. Божхона органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

5. Божхона органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;

6. Божхона органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

7. Божхона органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

8. Амалга оширилишида божхона органлари иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

9. Божхона органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

10. Божхона органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

11. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

12. Божхона органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;

13. Божхона органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби;

14. Божхона органларининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);

15. Божхона органларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;

16. Божхона органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;

17. Божхона органлари ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

18. Божхона органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати; 

19. Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;

20. Ариза, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

21. Божхона органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;

22. Келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот.

Божхона органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

21.06.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг