Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхона ходимлари дала амалий машғулотида иштирок этди
6895
Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда, ҳарбий полигонларда яратилган ўзига хос ва ноёб имкониятлардан барча куч ҳамда тизимлари биргаликда самарали, шунингдек оқилона фойдаланишни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилган эди.
Қашқадарёда божхона ходимлари дала амалий машғулотида иштирок этди

Шунга кўра, божхона органлари томонидан хизмат ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмалари ва жанговар шайлик даражасини ошириш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам бу борада илк маротаба дала амалий машғулотларида иштирок этди.

Машғулотлар Жануби-Ғарбий Махсус Ҳарбий округига қарашли Нуристон ҳарбий полигонида ўтказилди.

Унда, бошқарманинг Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш, Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Навбатчилик қисми ҳамда божхона постлари ходимлари иштирок этди.

Округ қўшинларининг масъул ходимлари ҳамроҳлигида ўтказилган машғулотда, ходимлар қурол ишлатиш техникаси, қисқа масофадаги жангларда инновацион тарзда қўллаб келаётган услублари, машғулотлар чоғида тезкорлик ва аниқликларига ҳамда руҳий ҳолатининг барқарорлигига эътибор қаратди.

Шу билан бирга, қурол-аслаҳаларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва ниқобланиш амалий машғулотларида ҳамда дала шароитида жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришди.

Ўтказилган амалий машғулотда ходимлар хизмат ўқотар қуролдан фойдаланиш кўникмалари ва жанговар шайлик даражаси оширилди, шунингдек бу борада назарий ва амалий билимларга эга бўлишди.

4.06.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг