Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда бокс мусобақасига старт берилди
8958
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича “Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасига старт берилди.
Наманганда бокс мусобақасига старт берилди

Мусобақа Наманган шаҳрида жойлашган “Уч зал” якка курашга ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Наманган вилояти божхона бошқармаси, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда вилоят бокс федерацияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Бўлиб ўтгаётган мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан 2006-2007 йилларда туғилган 150 нафар  спортчилар 18 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқдалар.

Эслатиб ўтамиз мазкур мусобақа жорий йилнинг 8 январь кунига қадар давом этади.

6.01.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг