Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ва Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида жами 30 нафар курсантлар ўзаро беллашди.
Мусобақанинг муросасиз ва кескин кечган яккалик баҳсларида Божхона институти курсанти Илҳом Нуров 1-ўринни қўлга киритди.
2-ўрин Давлат хавфсизлик хизмати Академияси ва 3-ўрин Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантларига насиб қилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар давлат божхона хизмати органларида ҳам изчиллик билан амалга оширилаётгани, қўлга киритилаётган натижалар эса айни шу ҳаракатларнинг маҳсули эканлиги алоҳида таъкидланди.
Мусобақа ғолибларига кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
12.02.2022