Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчилари учун бошқарма бошлиғининг кубоги мусобақаси ўтказилди
7338
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 17 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат божхона хизмати органларига бириктирилган мактабларда божхона иши йўналишида таълим ва тарбия ишларини ташкил этиш, ёшларни божхона соҳасига қизиқишини ошириш бўйича вазифалар белгиланган.
Қашқадарёда 3-сонли мактаб ўқувчилари учун бошқарма бошлиғининг кубоги мусобақаси ўтказилди

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун турли хилдаги тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мазкур йўналишда ушбу умумтаълим мактабининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича бошқарма бошлиғининг кубоги учун спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг дастлабки кунида ўқувчилар спортнинг шашка тури бўйича ўзаро куч синашган бўлса, кейинги босқичда стол теннисида бахс олиб боришди.

Бугун бошқарманинг очиқ мини футбол майдонида мактабнинг 7-11-сниф ўқувчилари 8 та жамоага бўлинган ҳолда куч синашишди.

Қизиқарли бахсларга бой ва кўтаринки кайфиятда ўтказилган мусобақа якунида 10б-синф ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида, барча совриндорларга диплом, эсдалик совғалар ва бошқарма бошлиғининг кубоги топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мусобақада мактабнинг юқори сниф ўқувчилари 100 фоиз иштирок этди. Шунингдек, барча ўқувчилар фаол иштирок этгани билан аҳамиятли бўлди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мактаб жамоаси билан ҳамкорликда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда. Асосий мақсад, келажагимиз бўлган ёшларни соғлом ва бақувват, ватанимизга садоқатли фарзанд қилиб тарбиялашдан иборат.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

21.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг