Божхоначилар шахмат мусобақасида муносиб иштирок этишди
Спорт хабарлари
Давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда ақл машқларини ҳам сайқаллаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг “шахмат, шашка” турлари бўйича мусобақа ташкил
этилди.