“26-январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” ва “шахмат” турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Унда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг 40 нафардан зиёд ходимлари фаол иштирок этишди.
Мусобақада аниқланган ғолиблар ва фаол қатнашчиларни тақдирлаш эса байрам муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган тантанали тадбирда топшириладиган бўлди.
Бугунги кунда бошқармада бу каби оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.
22.01.2021