Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлом турмуш гарови
1622
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида “26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди.
Спорт – соғлом турмуш гарови

Мусобақага бошқарманинг барча шаҳодатланган ва ёлланма хизмат кўрсатувчи ходимлари жалб этилди.

Унда эркак ходимлар спортнинг “стол тенниси”, “волейбол”, “комплекс машқ”, “тош кўтариш”, “шахмат” ва “турникда тортилиш” турларида куч синашган бўлса, аёллар “стол тенниси”, “арғимчоқда сакраш”, “белда халқа айлантириш” ва “шашка” турларида ўзларининг маҳоратларини намойиш этди.

Қизғин курашларга бой ва байрамона рухда бўлиб ўтган мазкур мусобақанинг барча турларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

 

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг