Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт – соғлиқ гаровидир
1453
Спорт нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга етишишда ҳам муҳим омилдир. У иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилишга ёрдам беради.
Спорт – соғлиқ гаровидир

Барчамизга аёнки, ҳозирда юртимизда спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099 сонли Фармони билан, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш бўйича жойларда кенг кўламли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси тизимида ҳам ходимлар ўртасида доимий спорт тадбирлари ва беллашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, куни-кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида “26-январь Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан бошқарманинг бўлим, гуруҳ ва божхона постлари ўртасида “стол тенниси” ҳамда “турникда тортилиш” бўйича мусобақа ўтказилди. Қизғин курашларга бой ўтган беллашувларда, “стол тенниси” бўйича 1-ўринни “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари, 2- ўринни “Термиз аэропорт” чегара божхона пости ходимлари ва 3-ўринни “Амузанг” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўлга киритишган бўлса, “турникда тортилиш”да эса 1-ўрин Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи, 2-ўрин “Сариосиё” чегара божхона постига ҳамда 3-“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига насиб этди.

Ғолиб ва иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг