Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гулистонда “шахмат” мусобақаси ўтказилди
1593
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча ташкилот ва идоралар қаторида божхона органларида ҳам соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.
Гулистонда “шахмат” мусобақаси ўтказилди

Шу муносабат билан Гулистон шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “шахмат” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада вилоят Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва божхона бошқармалари ҳамда ҳарбий қисмлардан жами 24 нафар ҳарбий хизматчилар қатнашди.

Муросасиз кечган спорт мусобақасида 1 ўринни “Сирдарё” чегара божхона пости Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Умид Шодмонқулов эгаллади. 

Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига Сирдарё вилояти “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамоасининг 1, 2 ва 3 даражали дипломлари,  медаллари ҳамда спорт формалари тантанали равишда топширилди.

 Бу каби ўтказилаётган тадбирлар ходимлар саломатлигини,  хизмат фаолияти давомида юқори кайфият ва касбга садоқат туйғуларини оширишда ўз самарасини беради, десак муболаға қилмаган бўламиз.

 Бугунги кунда бошқармада оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш мақсадида ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.                                  

3.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг