Яна бир томонидан, вилоятда ўтказиладиган спорт мусобақаларида божхона ходимлари фаол иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олишига замин яратмоқда.
Куни кеча вилоят “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” шахсий таркибидан ташкил топган жамоалар ўртасида спортнинг “Стол тенниси” тури бўйича Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти Кашкадарё вилояти Кенгаши биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада вилоят ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари қатори вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби орасидан сараланган ходимлар ҳам муносиб иштирок этишди.
Биз учун аҳамиятлиси, қизғин курашларга бой ўтган турнирда бошқарма Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бўлими катта инспектори Ш.Салямов фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
27.02.2021