Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз оилавий спортчилармиз – мусобақаси бўлиб ўтди
1516
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси ҳамда 26 январь - “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни”, шунингдек, 2021 йил - “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Навоий вилояти божхона бошқармаси кaсаба уюшмаси томонидан божхона ходимларнинг оилалари ўртасида “Биз оилавий спортчилармиз” шиори остида оилaвий спорт мусобақаси ўтказилди.
Биз оилавий спортчилармиз – мусобақаси бўлиб ўтди

Мазкур спорт мусобақасида божхона ходимлари ўз оилалари билан иштирок этишиб, турли қизиқарли шартлар орқали беллашдилар. Тадбирда иштирок этувчиларга байрамона кайфият улашиш мақсадида ташриф буюрган санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ва рақслар тақдим этилди.

Ушбу спорт мусобақаси  орқали  оилалар  ўртасида  соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оилаларда спортни оммавийлаштириш қолаверса ёш авлодда спорт турларига нисбатан қизиқиш уйғотишдан иборат.  

Тадбир сўнгида ғолиб оилалар ҳамда турли номинацияларда биринчи деб топилган оилавий жамоаларга Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг дипломи ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

23.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг