Урганч шаҳар марказида жойлашган “Ёшлик” спорт комплексида 8 та терма жамоа ўзаро куч синашди. Мусобақа Ўзбекистон Республикаси мини-футбол федерацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида малакали ҳакамлар иштирокида ўтказилди.
Ҳар йили анъана сифатида ўтказилаётган мазкур спорт мусобақаси юқори савияда ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди натижада “Бошқарма-1” жамоаси 3-ўрин, “Шовот” чегара божхона пости ходимларидан таркиб топган жамоа 2-ўринни қўлга киритишди. Фахрли 1-ўрин эса “Бошқарма-2” терма жамоасига насиб этди. Ғолиб жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
25.01.2021