Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар шахмат мусобақасида муносиб иштирок этишди
1528
Давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлик билан бир қаторда ақл машқларини ҳам сайқаллаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг “шахмат, шашка” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Божхоначилар шахмат мусобақасида муносиб  иштирок этишди

Мусобақада шахсий таркибдан спортнинг мазкур йўналишлари бўйича жами 21 та ходим қатнашиб, ўзаро “ақл чархлашишди”.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин мунозараларга бой бўлган  мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

15.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг