Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мутаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ҳарбий хизматчилар орасида соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш мақсадида Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган аёл ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Иттифоқ кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада вилоят Божхона, ИИБ, Миллий гвардия, ДХХ Чегара қўшинлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг аёл ҳарбий хизматчилари қатнашишди.
Муросасиз курашларга бой бўлган мусобақада 1-ўринни вилоят ИИБ, 2-ўринни Миллий гвардия ва 3-ўринни вилоят божхоначилари жамоалари қўлга киритишди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Сирдарё вилояти кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
21.12.2020