Бошқармада ходимларнинг жисмоний тарбия машғулотлари билан мунтазам шуғулланишлари учун мини футбол майдони ва ёпиқ спорт зал мавжуд бўлиб, барча зарур инвентарлар билан жихозланган. Ходимлар яратилган ушбу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда доимий тарзда спорт билан шуғулланиб келмоқдалар.
Спорт машғулотлари билан шуғулланиш ва ўтказишда Динамо жисмоний тарбия ва спорт жамияти Кашкадарё вилояти Кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Куни кеча, жамиятнинг йиллик режасига асосан спортнинг “шахмат” ва “шашка” тури бўйича кенгаш биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада вилоятдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари қатори божхоначилар ҳам муносиб иштирок этди.
Биз учун қувонарлиси, қизғин курашларга бой ўтган спортнинг “шахмат” турида 20 нафар ходимлар орасидан вилоят божхона бошқармасининг “Қарши тола” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости катта инспектори Баҳодир Боймуродов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
31.12.2020