Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди
1679
“26 январь – Давлат божхона хизмати ходимлари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди

Спортнинг кураш ва баскетбол бўйича ўтказилган беллашувларида божхона ходимлари ўзларининг чаққонлиги ҳамда эпчиллигини намоён қилишди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўткан ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом, медал ҳамда эсдалик учун совғалар топширилди.    

Бу каби  тадбирлар давом этмоқда.

25.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг