14 январь – бутун республикамиз миқёсида ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган “Ватан ҳимоячилари куни” байрами кенг нишонланади.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами божхоначилар орасида ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада спортнинг мазкур турига қизиқиши баланд бўлган ходимлар иштирок этиб, дастлаб гуруҳлар таркибида, кейинчалик якка тартибда ўзаро беллашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирландилар.
13.01.2021