Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мусобақада муносиб иштирок этишди
1925
Андижон вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан “14 январь-Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусоб ақа ўтказилди.
Божхоначилар мусобақада муносиб иштирок этишди

Мусобақада жами 6 та жамоадан 2 тадан, 12 нафар ходимлар ғолиблик учун куч синашишди.

Мусобақа финалида “Асака” ТИФ божхона постининг катта инспектор-суриштирувчиси, божхона хизмати капитани Фарходбек Абдужабборов вилоят ДХХ ходими билан ўзаро куч синашди. Финалда тажриба ўз сўзини айтиб бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган ДХХ ходими кичик устунлик билан ғалаба қозонди. Шундай қилиб, вилоят ДХХ ходими 1-ўринни, божхона бошқармаси ходими Ф.Абдужабборов 2-ўринни, вилоят ИИБ ходими – 3 ўринни, бошқарманинг божхона тўловлари бўлими инспектори, божхона хизмати лейтенанти Фарход Норов 4-ўринни, умумжамоа ҳисобида вилоят божхона бошқармаси жамоаси фахрли – 1ўринни эгаллади. Мусобақа сўнгида мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

14.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг