Мазкур байрамни муносиб нишонлаш ва ходимларни рағбатлантириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг таркибий тузилмаларида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам «Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ходимлар ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди. Ходимлар спортнинг шахмат, шашка ва армрестлинг тури бўйича ўзаро куч синашдилар.
Бу каби ўтказилаётган тадбирлар ходимлар саломатлигини, хизмат фаолияти давомида юқори кайфият ва касбга садоқат туйғуларини оширишда ўз самарасини беради, десак муболаға қилмаган бўламиз.
14.01.2021