Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт хабарлари
Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкентда божхоначилар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақалари ташкил этилди.

31.12.2021

Самарқандда божхоначилар ташаббуси билан мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди Спорт хабарлари

26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни ҳамда Миллий божхона тизими ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан спортнинг мини-футбол тури бўйича “Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

25.12.2021

Божхоначилар стол тенниси мусобақаларида фаол иштирок этишмоқда Спорт хабарлари

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

24.12.2021

Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди Спорт хабарлари

Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

23.12.2021

Самарқандда мини футбол мусобақасига старт берилди Спорт хабарлари

Спорт – соғлик гарови! Барчамизга маълумки, ҳозирда юртимизда спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда.

20.12.2021

Божхона институти курсантлари армрестлинг турнирида муносиб иштирок этишди Спорт хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси ҳамда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон армрестлинг федерацияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасалари ўртасида Тошкент давлат юридик университети спорт мажмуасида “Армрестлинг бўйича талабалар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати” бўлиб ўтди.

15.12.2021

Андижонда мини - футбол мусобақаси бўлиб ўтди Спорт хабарлари

Соғ танда соғлом ақл! Бу ҳикматли сўзнинг нечоғлик тўғри айтилганига биз кўплаб гувоҳ бўлганмиз.

1.12.2021

Навоийлик божхоначи аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда Спорт хабарлари

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

1.12.2021

Божхоначилар мини футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди Спорт хабарлари

Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ёшларининг, хусусан, турли ташкилот вакилларининг спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлаётир.

29.11.2021

Қашқадарёда ёш боксчилар рингда куч синашди Спорт хабарлари

Мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш, жумладан, ёшларимиз ўртасида спорт билан шуғулланишни кенг тарғиб этиш мақсадида турли мусобақалар ташкил этилмоқда.

8.11.2021

Фарғона вилоятида ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Фарғона вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди Спорт хабарлари

Фурқат туманидаги “Бектемир Мелиқўзиев номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мажмуасида” спортнинг бокс тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

2.11.2021

Фарғонада 12-17 ёшли қизлар ўртасида бокс бўйича вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди Спорт хабарлари

Мамлакатимизда ёшларни барча спорт турлари каби бокс спорт тури билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳозирда ёш боксчиларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланилаётганлиги келгусида Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига замин яратмоқда.

2.11.2021

Сирдарёда бокс мусобақаси ташкил қилинди Спорт хабарлари

2021 йил 21-23 октябрь кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Сирдарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят бокс федерацияси ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамкорлигида вилоятнинг 9 та туман ва шаҳарларидаги бокс мактабларида тарбияланаётган 2006-2007 йилларда туғилган ёш ўғил болалар ўртасида бокс бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

25.10.2021

Қорақалпоғистонда боскчи қизларга эътибор кўрсатилди Спорт хабарлари

Бугунги кунда бирор бир соҳа миллатни спорт каби дунёга тез танита олмайди. Бу борада спортнинг бокс тури алоҳида ўрин тутади.

21.10.2021

Божхоначилар спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича ўзаро беллашишди Спорт хабарлари

Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас хизматни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида тизим ходимлари ўртасида спортнинг “дартс” ва “армрестлинг” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

14.10.2021

Кексалар ҳафталиги доирасида спорт мусобақалари ўтказилди Спорт хабарлари

Мамлакатимизда кенг миқёсда ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" доирасида божхона фахрийлари ўртасида жорий йилнинг 9 октябрь куни Божхона институти спорт базасида шахмат, шашка, стол тенниси ва пневматик қуролдан ўқ-отиш спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

9.10.2021

ФОТОРЕПОРТАЖ: Божхоначилар ўртасида мини футбол ва стол тенниси мусобақалари бўлиб ўтди Спорт хабарлари

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

25.09.2021

Урганч шаҳрида ёшлар, ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионатига старт берилди Спорт хабарлари

Мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

23.09.2021

Андижонда боксчилар божхоначилар эътиборида ! Спорт хабарлари

Маълумки, “Андижон бокс мактаби” нафақат юртимизда, балки жаҳон миқёсида ўзига хос нуфузга эга. Мазкур бокс мактаби ўзбек спортига Олимпия чемпионлари, Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолибларини тақдим этган. Масалан, Ўткирбек Хайдаров, Мухаммадқодир Абдуллаев каби чемпионларни етиштириб чиқарганлиги барчамизга аён.

18.09.2021

Божхоначилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича саралаш мусобақалари давом этмоқда Спорт хабарлари

Божхона ходимларининг жисмонан соғлом, маънан бақувват бўлишлари, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, хизматдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида тизим ходимлари ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларининг ташкиллаштирилиши йўлга қўйилган.

13.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг