Фарғона вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшларни боксга жалб этиш ва қизлар ўртасида уни оммалаштириш, шунингдек вилоят терма жамоасини кучли боксчи қизлар билан шакллантириш мақсадида Бешариқ туманида “Бокс бўйича 12-17 ёшли ўсмир қизлар ўртасида Фарғона вилояти кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Тўрт кун давом этган мусобақада 26 вазн тоифасидаги 150 га яқин ўсмир қизлар ўртасида бўлиб ўтган жанглар муросасиз баҳсларга бой бўлди. Унда ғолиб ва совриндорлар номи финал босқичида аниқланди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи божхона хизмати полковниги, Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлими раиси Ихволжон Азимов иштирок этиб ғолибларни медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.
2.11.2021