Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кексалар ҳафталиги доирасида спорт мусобақалари ўтказилди
1932
Мамлакатимизда кенг миқёсда ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" доирасида божхона фахрийлари ўртасида жорий йилнинг 9 октябрь куни Божхона институти спорт базасида шахмат, шашка, стол тенниси ва пневматик қуролдан ўқ-отиш спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Кексалар ҳафталиги доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Мазкур мусобақаларда ДБҚ марказий аппарати, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти божхона бошқармаси, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институтида хизмат қилиб, айни вақтда кексалик гаштини сураётган божхона фахрийлари иштирок этди.

Спорт мусобақалари якунида ғолиблар муносиб тақдирланди, шунингдек, божхона фахрийларининг фаол иштироки ва ғалабага интилиши инобатга олиб, “ЭНГ ЯХШИ ИШТИРОКЧИ” номинациясида Хакимов Зохиджон Обиджонович, “ЭНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИ” номинациясида Дадабоев Олим Шодмонович ва “ЭНГ КЕКСА ИШТИРОКЧИ” номинациясида Боймирзаев Собиржон Шомирзаевич ғолиб деб топилиб, Давлат божхона қўмитасининг дипломи билан тақдирланди.

9.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг