Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мини футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди
1967
Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ёшларининг, хусусан, турли ташкилот вакилларининг спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлаётир.
Божхоначилар мини футбол мусобақасида муносиб иштирок этишди

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари “Амир Темур” номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ академиясида олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари курсантларидан иборат 6 та жамоа ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижроси юзасидан ташкил қилинган мусобақада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмаларидан таркиб топган жамоалар куч синашишди.

Мусобақада ДБҚ Божхона институти курсантлари жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, ўзларининг маҳорати, руҳан бақувватлиги, ғалабага бўлган иродасини намоён этишди ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси жамоасини 3-1, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси жамоасини 5-2, Мудофаа вазирлигининг Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоасини 5-2 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

Қизғин бахсларга бой бўлган мусобақада биринчи ўринни ИИВ академияси эгаллаган бўлса, иккинчи ўринга Миллий Гвардия ходимларидан ташкил топган жамоа лойиқ кўрилди. Учинчи ўринни ДБҚ Божхона институти жамоаси қўлга киритди.

Мусобоқа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ҳамда ДБҚ Божхона институти жамоаси 3-ўринни эгаллагани муносабати билан кубок, диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ДБҚ Божхона институти курсантларининг юқоридаги натижаси божхона органларида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, шахсий таркибни саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар натижаси демакдир.

29.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг