Ҳозирда Андижонда ушбу чемпионлар мураббийлигида ҳар томонлама кучли ва баркамол боксчилар етишиб чиқмоқда.
Айтиш лозимки, ҳозирги кунда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган спорт комплекс базасида жаҳоннинг турли даражадаги бокс мусобақаларига тайёргарлик кўраётган ёш боксчилар Андижон вилоят божхона бошқармасининг эътиборидан четда қолмади.
Жумладан, вилоят божхона бошқармаси рахбарияти ва масъул ходимлари томонидан бокс билан шуғулланаётган бўлажак чемпионларга ўзларининг ҳомийлик совғалари тақдим этилиб, келажакда юртимиз байроғини янада юқорига кўтаришда фақат омад ва зафарлар тилашди.
Таъкидлаш лозимки, йигирма йиллик катта бокс махоратига эга Андижон бокс мактабида 8 та жаҳон чемпионлари, 2 та олимпиада чемпионлари етишиб чиққанлиги шак-шубҳасиз ҳар қандай инсонда фахр туйғусини уйғотади.
Ёш боксчилар бўлажак чемпионатларда фақат ғалабалар қозониб, юртимиз байроғини янада юқори кўтаришларини ваъда қилдилар.
18.09.2021