Мусобақада 15 та вазн тоифасида жами 70 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.
Қизғин ва муросасиз кечган бокс мусобақасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Гулистон олимпия заҳиралари коллежи жамоаси, иккинчи ва учинчи ўринларни Гулистон шаҳри ҳамда Сирдарё туманидаги БЎСМ жамоаларига насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан медаль ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Вилоят бокс биринчилигида ғолиб чиққан ўсмирлар энди жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган республика чемпионатида вилоят шарафини ҳимоя қилишади.
25.10.2021