Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича саралаш мусобақалари давом этмоқда
2515
Божхона ходимларининг жисмонан соғлом, маънан бақувват бўлишлари, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, хизматдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида тизим ходимлари ўртасида мунтазам равишда спорт мусобақаларининг ташкиллаштирилиши йўлга қўйилган.
Божхоначилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича саралаш мусобақалари давом этмоқда

Ҳозирда тизимда спортнинг мини-футбол тури бўйича минтақалар бўйича саралаш мусобақалари старт олган бўлиб, кеча Шимоли-Ғарбий минтақаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ва Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимларидан ташкил топган жамоалар беллашуви бўлиб ўтди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин бахс-муназараларга бой бўлган мазкур мусобақада 6:1 ҳисобида  Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси жамоаси ғолиб бўлиб,  Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган келгуси босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Уйлаймизки, божхоначиларимиз келгуси ўйинларга ҳам янада катта шижоат ва қизиқиш билан тайёргарлик кўриб, ўз устида янада кўпроқ ишлашади. Зеро, ташкил этилаётган мусобақалардан кўзланган асосий мақсад ҳам тизим ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириб, ўзаро дўстлик ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашга эришишдир.

13.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг