Президентимиз томонидан мамлакатимизда илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси бўлган “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган” ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда ушбу ёшдаги ўсмирлар вилоят терма жамоасини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан 200 нафардан зиёд спортчилар 18 вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида:
1-ўринни Фурқат тумани жамоаси;
2-ўринни Қўқон шаҳри жамоаси;
3-ўринни Фарғона шаҳри жамоаси эгаллади.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти божхона бошқармаси, Ўзбекистон бокс федерацияси Фарғона вилояти бўлими ходимлари ҳамда бокс фахрийлари иштирок этиб, ғолибларни медаллар, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида ушбу мусобақада ғолиб бўлган ўсмирлар Ўзбекистон биринчилиги учун рингга кўтарилишади.
2.11.2021