Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида бўлиб ўтган мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирлиган божхона комлпекси, Миллий кинология маркази ва Божхона институти жамоалари иштирок этишди.
Стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақаларда ўз ҳудудларидан биринчиликни олиб, асосий ўйинларга йўлланма олган 36 нафар божхона ходимлари ўзаро беллашишди.
Қизғин ва тезкор бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходими Жаҳонгир Саматқулов биринчи, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходими Равшан Асқаров иккинчи ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими Жаҳонгир Абдураҳимов учинчи ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, минифутбол бўйича “Давлат божхона қўмитаси Раиси кубоги” мусобақаси илк бора ташкил қилинди. Унда ҳудуддардаги саралаш босқичларидан муносиб ўтиб келган 8 жамоа ўзаро кураш олиб борди.
Финалга эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти жамоалари чиқишди.
Кескин ва шиддатли кечган финал ўйинида дастлаб 4-4 дуранг ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг, ғолибни аниқлаш учун пеналтилар серияси амалга оширилди ва 3-2 ҳисобида Қорақалпоғистонлик божхоначиларга ғолиблик насиб қилди. Кучли учликка эса Фарғона вилояти божхона бошқармаси жамоаси якун ясади.
Шундай қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси жамоаси “Давлат божхона қўмитаси Раиси кубоги”нинг илк совриндорига айланишди.
Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тақдирлаш маросимида ғолибларга мусобақа кубоги, диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
25.09.2021