20-24 декабрь кунлари Самарқанд енгил атлетика ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақада вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан иборат 12 та жамоа иштирок этди.
Бир неча кун давом этган беллашувларда Марказий ҳарбий округ, вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармалари жамоалари мусобақага пухта ҳозирлик кўрганликларини кўрсатишди ва айнан ушбу жамоалар ҳал қилувчи ўйинларга қадар етиб келишди.
Мусобақанинг финал босқичи натижасига кўра 1-ўрин вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати ходимларига, 2-ўрин Миллий Гвардия бошқармаси ходимларига ва 3-ўрин Миллий Гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимларига насиб этди.
Ғолиб жамоаларга “Божхона бошлиғи кубоги”, диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзарахимов томонидан тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ўтказилган мусобақа давомида турли номинациялар бўйича ҳам қатор ўйинчилар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
25.12.2021