Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди
3344
Божхона ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, спорт билан ҳамнафас тарзда хизматни ташкиллаштириш мақсадида Тошкентда божхоначилар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спортчи оила” мусобақалари ташкил этилди.
Божхоначилар спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди

26 январь - Давлат божхона хизмати ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган ушбу мусобақа қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бадминтон бўйича бўлиб ўтган мусобақада жами 28 нафар ходимлар, “Спортчи оила” мусобақасида эса 9 нафар ходим оила аъзолари билан бирга иштирок этишди.

Бадминтон бўйича ўтказилган мусобақа якунларига кўра ғолибликни  “Тошкент-АЭРО” ИБК ходимлари Ўктам Қалқонов ва Виктория Рогожгина қўлга киритган бўлса, “Спортчи оила” мусобақасида Зафаржон Умаров оиласи пешқадамликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида барча иштирокчиларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

31.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг