Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганч шаҳрида ёшлар, ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионатига старт берилди
2254
Мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Урганч шаҳрида ёшлар, ўсмир ўғил ва қизлар ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионатига старт берилди

Айниқса, ўзбек боксининг шуҳратини келгусида жаҳон миқёсида кенг тараннум этиш, ушбу спорт турини ёшларимиз ўртасида янада оммалаштириш мақсадида Президентимизни яқинда махсус қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида куни кеча, Ўзбекистон бокс федерацияси Хоразм вилояти бўлими томонидан бокс мактабларида тарбияланаётган 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган ёш ўғил ва қизлар  ўртасида бокс бўйича вилоят чемпионатига старт берилди.

Вилоят боксчилари учун 2021 йил муваффақиятларга бой бўлиб ўтмоқда. Боксчиларимиз Осиё ва жаҳон синовларида ўз имкониятларини юқори даражада намоён этиб, ғолиб ва совриндор бўлиб қайтишди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 20-30 август кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар, қизлар ва 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар, қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтган эди.

Вилоят чемпионатининг очилиш маросимида ушбу чемпионатда иштирок этган 3 нафар боксчи ёшлар кумуш медал соҳиби Ахмаджон Қўзибоев, бронза медалини қўлга киритган Ситора Баходирова ва Олтиной Сатимбоеваларни табриклаш учун, Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Уразалиев иштирок этиб, эсдалик совғалар ғолибларга тантанали топширилди.

Мадҳия садолари остида бошланган спорт мусобақасида халқаро спорт ареналарида юқори натижаларга сазовор бўлган боксчиларнинг қатнашаётгани рингдаги баҳсларни янада қизиқарли бўлиб ўтишига замин яратмоқда.

Мусобақада жами 273 нафар ўсмир ёшдаги ўғил болалар ва 75 нафар боксчи қизлар иштирок этишмоқда. Бу галги мусобақада боксга қизиққан қизлар сафи анча кўпайган.

– Бунинг сабабларидан бири деб, Хоразмлик қизларнинг халқаро спорт рингларида эришаётган  ёрқин муваффақиятлари эътироф қилиняпти – дейди Ўзбекистон бокс федерацияси Хоразм вилояти бўлими ижроя директори Музаффар Матёқубов.

Вилоят чемпионати 24 сентябрь куни якунланади. Яхши натижаларга эга бўлган иқтидорли боксчилар вилоят термасига жалб қилиниб, республика чемпионатларида қатнашиш имкониятини қўлга киритишади.

Ўсмир ёшдаги ўғил болалардан ташкил топган терма жамоа жорий йилнинг 10-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган республика чемпионатида қатнашадилар.

Қизлар эса жорий йилнинг 5-10 ноябрь кунлари Урганч шаҳрида ўтказиладиган нуфузли мусобақада Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлиш учун рингга чиқишади.

Бу каби спорт мусобақалари, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишга хизмат қилади.

23.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг